Huawei P50 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei P50 Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei P50 Pro ниҳоят глобал миқёсда сотувга чиқди. Қурилма ўзгача дизайндаги камера модулига эга бўлиб, бундай ечимдаги камера дизайни аввалроқ ҳеч қайси смартфонда учрамаган эди. Камералар Leica компанияси билан ҳамкорликда яратилган.

ЎҚИНГ: vivo V23 5G'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Huawei P50 Pro ҳамда P50 Pocket смартфонларини энди бошқа минтақаларда ҳам сотиб олиш мумкин бўлса, P50 модели фақат Хитой бозори учун ишлаб чиқарилади ҳолос.

P50 Pro модели Android 11 операцион тизимига асосланган EMUI 12 график қобиғида ишлайди. Бироқ унда Google сервислари мавжуд эмас. Уларнинг ўрнини компания ўзининг сервислари билан тўлдирлган.

Қурилманинг дисплейи ён томонга кескин қайрилган бўлиб, унинг ҳажми 6.6 дюймни ташкил қилади. Ушбу OLED дисплей HDR10+ ҳамда 120Hz янгиланиш ва 300Hz сенсорли намуна олиш частотасини қўллаб-қувватлайди. Экраннинг юқори марказидан юмалоқ тирқишли селфи камера ўрин олган. Экран остида эса оптик бармоқ изи сканери жойлашган.

Фото: GSMArena

Энг сўнгги Huawei флагманининг глобал версияси Snapdragon 888 чипи билан, Хитой учун ишлаб чиқарилган версияси эса Kirin 9000 чипи билан жиҳозланган. Иккала модель ҳам 5G тармоғини қўллаб-қувватламайди.

Huawei P50 Pro'нинг энг кучли жиҳатлари бу унинг камераларида. Орқа панелдан тўртта: f/1.9 диафрагмадаги 50МП асосий камера, 40МП монохром камера, f/2.2 диафрагмадаги ультракенг ва макро учун мўлжалланган 13МП камера ҳамда f/3.5 диафрагмадаги 3.5х зумни қўллаб-қувватловчи 64МП камера ўрин олган.

Фото: GSMArena

Смартфонда қўшимча қулай функциялари мавжуд. Бунга стерео динамик, инфрақизил порт, суратлардаги рангни янада тиниқлаштиришга мўлжалланган мультиспектрал сенсорини мисол қилиб келтириш мумкин.

Қурилма 66 ваттда қувват олувчи 4,360 мАс сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Шунингдек, уни 50 ваттда симсиз қувватлаш мумкин.

Бир неча камчиликларни ҳисобга олмасак, P50 Pro ўз синфидаги бошқа смартфонлар билан бемалол рақобатлаша олади.

Huawei P50 Pro'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 158.8х72.8х8.5мм, 195г; олд панель шиша, орқа панель шиша, алюминий корпус; IP68 сув ва чангдан ҳимоя.

> Дисплей: 6.60 дюймли OLED, 1B colors, 120Hz экран янгиланиш частотаси, 1228х2700 пиксел резолюция, 19.79:9 форма фактори, 450ppi зичлик.

> Чипсет: Kirin 9000 (5 nm), Qualcomm SM8350 Snapdragon 888 4G (5 nm): Саккиз ядроли (1x3.13 GHz Cortex-A77 & 3x2.54 GHz Cortex-A77 & 4x2.05 GHz Cortex-A55), Саккиз ядроли (1x2.84 GHz Kryo 680 & 3x2.42 GHz Kryo 680 & 4x1.80 GHz Kryo 680); Mali-G78 MP24, Adreno 660.

> Хотира: 8/128ГБ, 8/256ГБ, 8/512ГБ, 12/512ГБ; хотиранинг кенгайтириш имконияти.

> ОТ/Дастурий таъминот: HarmonyOS 2.0 (Хитой), EMUI 12 (Европа), Google Play сервислари мавжуд эмас.

> Камера: Асосий камера: 50МП, f/1.8, 23мм, PDAF, Лазер АФ, OIS; Ультракенг камера: 13МП, f/2.2, 13мм, АФ; Телефото камера: 64МП, f/3.5, 90мм, PDAF, OIS, 3.5х оптик зум; Монохром камера: 40МП, f/1.6, 23мм (B/W).

> Селфи камера: 13 МП, f/2.4, (кенг), АФ.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@30/60 кадр/сек, [email protected]/60 кадр/сек, [email protected]кадр/сек; gyro-EIS; Селфи камера: 4К@30 кадр/сек, [email protected]/60/240 кадр/сек.

> Аккумулятор: 4360 мАс; 66 ватт тезкор қувватлаш технологияси, 50 ватт симсиз қувватлаш технологияси.

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (экран остида, оптик); NFC, инфрақизил порт.

Қурилама 5G тармоғи ҳамда Google сервисларига эга эмас. Энг катта камчилик Google сервисларнинг йўқлиги. Бироқ смартфон ажойиб дизайн, дисплей ҳамда камераларга эга эканлигини эсдан чиқармаслик керак. Google сервислари муҳим эмас деб ҳисобловчилар ушбу қурилмани сотиб олишлари мумкин.

Қадоқ таркиби

Huawei P50 Pro қалин оқ қутида сотилади. Қадоқ таркиби Apple ҳамда Samsung флагманлариникига қараганда анча бой.

Фото: GSMArena

Қутидан смартфон билан бирга 66 ваттлик қувватлаш адаптери, USB-C кабели ҳамда шаффоф ғилоф ўрин олган.

ЎҚИНГ: Samsung Galaxy S21 FE'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!