Huawei раҳбари: компаниямиз "ҳаёт ва ўлим ўртасида" турибди!

Huawei раҳбари: компаниямиз

Huawei компанияси асосчиларидан бири ва раҳбари Жэнь Чженфэй компания ҳодимларига Huawei “ҳаёт ва ўлим ўртасида” турганини эслатиб ўтган.

Шунга қарамай, техногигант раҳбари Huawei’нинг гуллаб яшнашига АҚШнинг санкциялари тўсқинлик қила олмаслигини ишонч билан айтиб ўтган. Унинг фикрига кўра, АҚШнинг компанияни “қора рўйхат”га киритгани амалда Huawei бизнесига таъсир қилмайди. Бу воқеа аксинча, компания ўзи учун муҳим бўлмаган компонентлардан воз кечишига сабаб бўлди.

АҚШ админстрацияси Huawei’ни Хитой разведкаси ва харбийлари билан ҳамкорликда ва фойдаланувчилар маълумотини кузатишда айблаган. АҚШ савдо вазирлиги май ойида Huawei’ни америкалик компаниялар билан ҳар қандай ҳамкорлик қилишини чеклаганди. Бироқ, шу ҳафта Huawei’нинг лицензиясини яна 90 кунга узайтирди.

ЎҚИНГ: Mate 30 Pro "қўлга тушди"!

Terabayt.uz сайтининг бепул эълонлар каналига қўшилинг.