Huawei TalkBand 5: тармоқларда ўғирланган сурати пайдо бўлди

  •   Saroy
  •  529
  •  09.07.2018 18:05

Huawei TalkBand 5: тармоқларда ўғирланган сурати пайдо бўлди

Яқинда машҳур инсайдер Эван Бласс (Evan Blass)  фитнес-трекерининг гибриди ҳамда TalkBand B5 гарнитураси  тасвирланган  фотосуратни тақдим этганди. Энди эса янги қурилмаларнинг жосуслик йўли билан олинган фотосурати тармоқларда кўрина бошлади.

ЎҚИНГ:Huawei учта смарт-колонка таклиф этмоқда

Расмга қараб айтиш мумкинки, янги қурилмалар унчалик катта бўлмаган шаффоф қутига эга бўлади. Бу гал бир қатор янги маълумотлар ҳам бор.  Масалан, TalkBand B5 сенсорли рангли AMOLED-дисплейи билан жиҳозланади, юрак ритмини ўлчайдиган TruSeen 2.0 датчиги бор, шунингдек, қурилмага овозли бошқарув функцияси ва югуриш ҳамда ухлаш учун махсус режим ўрнатилган. Гап-сўзларга қараганда, трекер ҳам батареяга эга бўлади ва у 4-5 кун  ишлайди. Қурилма  IP67 стандарти бўйича сувдан ҳимояланган.

ЎҚИНГ:Xiaomi Mi Band 2: 25 доллар соғлигингиздан ўргилсин!

TalkBand B5 яқин ҳафталарда ёки IFA 2018 кўргазмасида омма эътиборига ҳавола этилади. Ушбу тадбир август ойида Берлинда бўлиб ўтади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!