Huawei учта смарт-колонка таклиф этмоқда

  •   Saroy
  •  865
  •  07.07.2018 11:48

Huawei учта смарт-колонка таклиф этмоқда

Европа патент бюроси Хитой коммуникация қурилмалари ишлаб чиқариш гиганти Huawei’нинг учта “ақлли” колонкаси учун берган патент буюртмасини тасдиқлади.

Бўлажак гаджетлар smart speaker тоифасига киритилди ва Huawei Halo, Huawei AI Cube ва Huawei Inter Home номларига эга бўлди. Ушбу смарт-девайслар ҳақидаги баённомада смарт-функцияли динамик, маршрутизаторлар, овоз кўтаргич ва овозли ёрдамчи қайд этилган. Қурилма ҳақида бошқа қўшимча маълумотлар берилмаган. 

ЎҚИНГ:Huawаei Honor 10’ нинг оддий ва арзон версиясини сотувга чиқармоқда

Номига қараб айтиш мумкинки, Huawei Inter Home мураккаб уй тизимига айланади, Huawei Halo — гаджетнинг стандарт версияси,  Huawei AI Cube эса анчайин қиммат ва функцияларга ҳам бой бўлади. Янги маҳсулот қачон чиқарилиши ҳақида  ҳозирча жимлик сақланмоқда. Лекин Huawei бу лойиҳани чўзиб юбормаса керак, зеро компания ҳалигача бирорта ҳам бундай гаджет чиқаргани йўқ. Рақобатчилар эса “ақлли” колонкаларнинг иккинчи ёки учинчи авлодини омма эътиборига ҳавола этишга улгуришган.

ЎҚИНГ:Huawei навбатдаги флагманини 15 майда тақдим этади

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!