Инҳа абитуриентлари имтиҳондаги натижаларини кўришлари учун онлайн тизим ишга туширилди

Инҳа абитуриентлари имтиҳондаги натижаларини кўришлари учун онлайн тизим ишга туширилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг 2016—2017 ўқув йили учун кириш имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар рўйхати 12 август куни эълон қилинганди.

Sof.uz‘нинг ёзишича, Кореядаги Инҳа университети қоидаларига кўра, имтиҳон натижаларини фақатгина абитуриентларнинг ўзи кўриши керак. Бу эса имтиҳондан ўта олмаганларнинг маълумотларини сақлаш учун керак бўлади.

Шу боис, талаба бўлганлар рўйхати эълон қилинганда, барча абитуриентларнинг натижалари маълум қилинмаганди.

16 август куни эса абитуриентлар имтиҳонда олган натижаларини билишлари учун махсус онлайн тизим ишга туширилди. Қуйидаги ҳаволалар орқали натижаларни билиш мумкин:

Абитуриентлар ўз натижаларини билишлари учун университетда рўйхатдан ўтаётганда берилган ИД рақами, паспорт рақами (мисол учун: АА0000000) ва туғилган саналарини (йил-ой-кун) киритишлари керак бўлади.

Шу билан биргаликда, апелляцияга ёзилиш имконияти борлигини ҳам эслатиб ўтамиз. Бунинг учун аввалдан 289 99-99 (0 400) рақами орқали ёки [email protected] электрон почтасига хабар юбориб, ёзилиш керак.

Апелляция 18 19 август кунларига режалаштирилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!