Инновацион Huawei P10’нинг жиҳатлари “фош бўлди”

Инновацион Huawei P10’нинг жиҳатлари “фош бўлди”

Ахборот-коммуникация технологиялари соҳасининг нуфузли анжумани MWC 2017’га ҳам 2 ҳафта қолмоқда. Жаҳон Мобиль Конгрессига Хитойнинг Huawei компанияси ҳам қатор янгиликлари билан бирга, P10 смартфонини олиб ташриф буюришни режа қилган.

YouTube видео тармоғида мазкур смартфоннинг 20 сониялик илк тақдимот ролиги намойиш этилди. Huawei мазкур ролик орқали P10 мобиль алоқа воситасида бош камера қўш бўлишига ишора қилмоқда. Роликда компания тақдимотнинг 2017 йилнинг 26 февраль куни Барселонада ўтишини маълум қилган.

Роликни томоша қилиш: 

Роликда “Жаҳоннинг сен тўғрингдаги қарашини ўзгартир” жумласи Huawei P10 смартфонининг шиори сифатида келтирилган. Айтиш жоизки, компаниянинг аввалги флагмани бўлган Huawei P9 гаджетида “Дунёга нисбатан ўз қарашингни ўзгартир” шиори қўлланилган эди. Бундан кўриниб турибдики, Huawei P10 смартфонида селфи камера ҳам қўш бўлиши мумкин.

Янги гаджет кўринишидан аввалги P9 флагманини эслатиб юборади. Ягона фарқ сифатида ундаги бармоқ излари сканерининг “Home” тугмасига жойланганини айтиш мумкин. Huawei P10 тилла ранг, кўк, оч яшил талқиндаги корпусларда ишлаб чиқарилади.

Инсайдерлар томонидан тарқатилган маълумотларга кўра, Huawei P10 5,5 дюймли, Full HD сиғимли дисплейга эга бўлади. Унда компаниянинг ўз маҳсулоти бўлган Kirin 960 процессори фаолият кўрсатади. Гаджет 4 ёки 6 ГБ оператив, 32, 64 ва 128 ГБ доимий хотира билан таъминланади. Шу билан бирга, Huawei P10 Plus номи остида девайснинг кенгайтирилган талқини ҳам ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Huawei P10 ва P10 Plus учун 12 МП сиғимли бош камераларни анъанага кўра, Германиянинг Leica фирмаси етказиб беради. IP68 стандартига эга бўлган ҳар иккала модел чанг ва сув таъсирига бардошли бўлади.

8 ГБ оператив хотира ва 256 ГБ доимий хотирага эга Huawei P10 Plus алоқа воситасининг 850 АҚШ долларидан сотувга чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!