“INNOWEEK” ҳафталиги ўз ишини бошлади

“INNOWEEK” ҳафталиги ўз ишини бошлади

22 октябрь куни Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ташкил қилинаётган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталиги “O`zEkspoMarkaz” миллий кўргазмалар комплексида ўз ишини бошлади. Ҳафталикда чет эл илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари иштирок этмоқда, деб ёзади turon24.uz.

Ҳафталик дастурининг биринчи кунида Ёшлар пресс клубида Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбарияти, ходимлари ҳамда маҳаллий, халқаро журналистлар иштирокида брифинг ўтказилади.

Кун дастурига кўра, журналистлар Геномика ва биоинформатика маркази, Д.М.С. инновацион клиникаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази ҳамда “Автосаноат” инновацион марказига бориши режаланган.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!