Instagram’да энди изоҳларни назорат қилиш мумкин

Instagram’да энди изоҳларни назорат қилиш мумкин

Instagram’нинг расмий блогида хабар берилишича, эндиликда постдаги изоҳларни янги функция ёрдамида назорат қилиш имконияти пайдо бўлди. Функция ёрдамида фойдаланувчилар ўзлари ҳақоратли ёки ноўрин деб ҳисоблаган сўз ва ибораларни белгилашлари мумкин.

Натижада ушбу опция туфайли фойдаланувчи томонидан тақиқланган сўзлар постдаги изоҳлардан яширилади.

Функцияни Instagram созламаларида “олтилик” тугмасига босиш орқали фаоллаштириш мумкин.

Сервис фойдаланувчилари ўзларига қарашли мана шундай сўзлар ўрин олган рўйхатни тузиш ёки стандарт созламалар ёрдамида ушбу рўйхатдан фойдаланиш имкониятига эга. Ушбу янгилик сервисда мавжуд бўлган модерация воситаларига (изоҳларни ўчириш, ноўрин изоҳлар ҳақида хабар бериш, аккаунтларни блоклаш) қўшимча опция сифатида пайдо бўлди.

Instagram раҳбари Кевин Систорнинг айтишича, сервис бундай янги опциялар ёрдамида фойдаланувчиларни турли ноўрин танқид ва изоҳлардан сақлаш мақсадида.

Изоҳларни назорат қилиш функция 12-сентябрдан бошлаб сервиснинг Android ва iOS 9,3 версиясида пайдо бўлади.