Instagram’да энди тасвирларни катталаштириш мумкин

Instagram’да энди тасвирларни катталаштириш мумкин

Instagram’нинг  Twitter’даги саҳифасида илованинг iOS платформасидаги версиясида энди тасвир ва видеоларни катталаштириш имконияти мавжудлиги тўғрисида хабар берилган. Янги функция Explore менюсидаги лента, фойдаланувчилар профиллари ва тасодифий постларда ишлайди. Шунингдек, видеоларни ҳам айнан мана шундай усул ёрдамида катталаштириш мумкин.

Эндиликда Instagram’даги тасвирнинг аниқлиги 1 080 пикселни ташкил қилади. Бироқ энди сервисда ушбу кўрсаткични янада ошириш устида бош қотирилиши лозим. Чунки тасвирни катталаштирганда паст аниқликдаги тасвирларнинг намойиш сифати кескин камайиши турган гап.

Capture

Юқорида айтилгандай, ҳозирча тасвир ва видеоларни масштаблаш илованинг iOS версиясида пайдо бўлган. Android версияга мазкур функция бир неча ҳафтадан кейин татбиқ этилиши маълум қилинган.

Эслатиб ўтамиз, сервиснинг мазкур имкониятидан фойдаланиш учун иловани сўнгги версияга янгилаш талаб этилади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!