Инстаграм ҳақида фактлар
Инстаграм — видеоёзув ва расмларни алмашиниш учун яратилган, текин дастур ҳисобланади. Инстаграм расмларни тезкор олиб, уларга ҳар хил филтерлар қўллаб квадрат шаклда жўнатиш хусусиятларига эга.
Бу дастурга оид қуйидаги фактларни келтириш мумкин:
— 2010 йил 6 октябрда iOS тизими учун ишга тушган, асосчиси Кевин Систром ва Майк Кригер;
— 2012 йил Андроид платформаси учун яратилган ва сутка давомида миллион мартадан кўп юклаб олинган;
— 2013 йил 21 ноябрда Windows Phone 8 учун Инстаграм версияси ишлаб чиқилди;
— дастлаб, жўнатиладиган видеолар ҳажмига тўсиқ бор эди(15 секунд), 2013 йил июнда бу тўсиқ олиб ташланди;
— Python дастурлаш тилида ёзилган;
— iOS‘даги iPhone, iPad ва iPod Touch, Android ва Windows Phone тизимларида ишлайди;
— AppStore ва Google Play орқали тарқатилади;
— 2010 йил декабрь ойида 1 миллион фойдаланувчилари бўлган, 2011 йил июнга келиб эса 5 миллионга етган;
— 2012 йил апрель ойида Facebook бу мобиль дастурни $1 млрд га сотиб олди ва шу йили Инстаграмнинг 2.5.0 версияси чиқди, унда Инстаграм Facebook билан боғланди;
— 2013 йил 35 миллионта селфи рўйхатдан ўтган;
— 2014 йил Цукерберг (facebook асосчиси) 200 миллионинчи фойдаланувчи рўйхатдан ўтганини эълон қилди;
— ҳар секундда расм ва роликларга 8500 Лике қўйилади;
— ҳар секундда расм ва роликларга 1000 комментария ёзилади;
— 60% фойдаланувчилар АҚШ’дан ташқарида истиқомат қилишади (бу дегани асосий фойдаланувчилар АҚШ’да);
— 90% фойдаланувчилар 35 ёшдан кичик;
— 2014 йил Инстаграмдаги энг машхур брендлар: Nike, Starbucks, NBA, adidas Originals, TopShop, Forever 21, Vans, NFL, Michael Kors ва GoPro;
— кўпчилик расмларни филтрсиз юклашади:
— 2013 йилдаги энг машхур хештег: #love;
— 2013 йил 8 августда, Инстаграм Вконтакте ижтимоий тармоғи билан боғланди;
— 68% фойдаланувчилар аёл кишилар;
— Apple iTunes версияси бўйича 2011 йилнинг энг яхши дастури;
— 2012 йил майда Дмитрий Медьведов ҳам бу дастур аъзосига айланди;
Мақола учун топган фактларим шулардан иборат.
Манба: ITportal.Uz