Instagram'да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Instagram'да энг кўп фолловерга эга аккаунтлар ТОП 20 талиги билан танишинг

Ушбу рўйхат Instagram ижтимоий тармоғидаги энг кўп обуначига эга бўлган 20 та аккаунтни қамраб олади. Маълумотлар 2020 йил ноябрь ойи ҳолатига кўра кўрсатилган.

243 миллиондан ортиқ кузатувчилари билан рўйхатимизнинг юқори поғонасини португалиялик футболчи Криштиану Роналду банд этаётган бўлса, 207 миллион кузатувчига эга америкалик аёл хонанда Ариана Гранде рўйхатимизнинг иккинчи ўрнини банд қилиб турибди.

 
 
 
 
 
View this post on Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Cristiano Ronaldo (@cristiano)

Instagram'нинг ўз бренд аккаунти ҳам бўлиб, унга 378 миллиондан ортиқ кузатувчи эргашади. Бу аккаунт тармоқда энг кўп фолловерларга эга. National Geographic эса 146 миллиондан ортиқ кузатувчиларга эга бўлган иккинчи бренд аккаунт ҳисобланади. Тармоқда 100 миллиондан ортиқ фолловерга эга аккаунтлар сони жами 22 тани ташкил қилади.

 
 
 
 
 
View this post on Instagram
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

A post shared by Instagram (@instagram)

Қуйидаги рўйхатда 2020 йил 30 ноябрь ҳолатига кўра, энг кўп фолловерга эга бўлган 20 та аккаунт ҳамда аккаунт фойдаланувчисининг касб-фаолияти берилган.

Аккаунт эгаси ва рейтинги Фойдаланувчи номи Фолловерлар сони (млн) Фаолият тури
1. Instagram @instagram 378

Ижтимоий тармоқ платформаси

2. Криштиану Роналду @cristiano 243 Футболчи
3. Ариана Гранде @arianagrande 207 Мусиқачи, актриса
4. Дуэйн Жонсон @therock 204 Актёр ва профессионал курашчи
5. Кайли Женнер @kyliejenner 201 Телеюлдуз, модель, бизнес-леди
6. Селена Гомес @selenagomez 195 Мусиқачи, актриса, бизнес-леди
7. Ким Кардашян @kimkardashian 192 Телеюлдуз, модель, бизнес-леди
8. Лионель Месси @leomessi 169

Футболчи

9. Бейонсе @beyonce 156 Мусиқачи
10. Жастин Бибер @justinbieber 151 Мусиқачи
11. National Geographic @natgeo 146 Журнал
12. Неймар @neymarjr 143 Футболчи
13. Кендалл Женнер @kendalljenner 142 Телеюлдуз, модель
14. Тэйлор Свифт @taylorswift 140 Мусиқачи
15. Женнифер Лопез @jlo 133 Мусиқачи, актриса
16. Ники Минаж @nickiminaj 124

Мусиқачи

17. Хлоя Кардашьян @khloekardashian 123 Телеюлдуз, бизнес-леди
18. Nike @nike 122 Спорт товарлари компанияси
19. Майли Сайрус @mileycyrus 116 Мусиқачи, актриса
20. Кэти Перри @katyperry 108 Мусиқачи

 

ЎҚИНГ: Инстаграм тарихида энг кўп лайк тўплаган постлар топ 20 талиги билан танишинг

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.