Instagram’да тарқалган видеомурожаат бўйича ТИВ расмий маълумот берди

  •   DiMaX
  •  1028
  •  22.05.2019 08:58

Instagram’да тарқалган видеомурожаат бўйича ТИВ расмий маълумот берди

Кейинги кунларда Instagram тармоғида номаълум шахсларнинг бир видеомурожаати тарқалмоқда. Унда гўёки Тюмень шаҳрида гўёки фожиали ҳалок бўлган Ўзбекистон фуқароси жасадини ватанга жўнатиш учун маблағ йиғишда (ҳисоб рақами кўрсатилган) ёрдам бериш сўралган, деб ёзади ЎзА.

ЎҚИНГ: Эҳтиёт бўлинг! Интернетда фирибгарлик кўпаймоқда

Хабарда келтирилишича, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти ушбу масала юзасидан Россия ИИВнинг Тюмен вилоятидаги Бошқармаси берган хабарига асосланиб расмий маълумот берган. Унга кўра, 2019 йилнинг 1 май кунидан бошлаб олинган тезкор маълумотларда Ўзбекистон фуқаросининг вафот этгани/ҳалок бўлгани тўғрисида ахборот йўқ.

Шу муносабат билан Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Урал федерал округи (Курган вилояти, Свердловск вилояти, Тюмень вилояти, Челябинск вилояти, Ханти-Мансийск автоном округи – Югра, Ямал-Ненецк автоном округи) ҳудудида бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига улар зарурат туғилган ҳолатларда мамлакатимизнинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонасига қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтади: +7-343-272-31-66, +7-343-272-31-33, +7-965-519-42-22 (WhatsApp ва Telegram).

Шунингдек, маълум қилинишича, агарда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлган яқин қариндошингиз ёки танишингиз чет элда ёрдамга муҳтожлиги тўғрисида маълумотга эга бўлсангиз, Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига ёки унинг Россия Федерациясидаги Ваколатхонасига мурожаат қилишингиз тавсия этилади.

Маълумот учун:

Россия Федерациясидаги манзил: Москва шаҳри, 1-Казачий тор кўчаси, 11/2. Мурожаат учун телефон рақами: +7-903-507-76-67.

Ўзбекистон Республикасида манзил: Тошкент шаҳри, Қамарнисо кўчаси, 1-уй. Мурожаат учун телефон рақами: +998-71-202-33-55 (ички рақам: 16, 17).

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.