Интерактив хонадон

Интерактив хонадон

Одам қаерда бўлишидан қатъи назар, очиқ осмонни ва нур сочиб турган қуёшни кўришни истайди. Ёруғлиқ хоналарга ўзига хос файз ва шинамлик бағишлайди. Шу боис eвропалик мутахассислар тўрт томони девордан иборат деразасиз хоналарда қуёш нурларини акс эттириш устида иш олиб боришяпти.

Ускуна ёрдамида ёмғир ёғаётган пайтда ҳам тиниқ осмон ва қуёш нурлари манзараси ҳосил қилинади. Оддий ёритиш ускуналари эса хонага бундай кўрк бағишламайди.

CoeLux

“Биз бу ерда гамма нурлар муолажасини ўтказамиз. Ушбу бўлим ташқи оламдан бутунлай ҳимояланган. Беморлар тўрт томони девордан иборат деразасиз хоналарда ўзини эркин ҳис қилиш учун кундузни ёруғлиқ жуда зарур эди. Мазкур технология айнан шундай хоналарнинг ташқи олам билан ҳамоҳанг бўлишини таъминлайди”, – дейди Нейрохирург Пьеро Пикоцци.

Эндиликда мутахассислар диод чироқлардан ташкил топган виртуал ойналарни нафақат шифохоналар, уйларнинг хоналари, балки лифт, автомобил, кема каюталари, поездлар ва самолётларга ҳам ўрнатишни режалаштиришяпти.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!