Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

  •   DiMaX
  •  2685
  •  22.06.2019 12:18

Интернетда қандай қилиб тўғри ва хавфсиз сўкиниш мумкин? Роскомнадзор буни мисоли билан кўрсатиб берди!

Ушбу ҳафтада Twitter тармоғининг русийзабон қатламида битта ҳазил жумла урфга кирди. Уларнинг бари «Вам что, серьёзно так сложно...?????»«Нима, сизларга чинданам шунчалик қийинми шу...?????» деб бошланади.

ЎҚИНГ: Ижтимоий тармоқда ҳокимга туҳмат қилган шахс озодликдан маҳрум этилди

Бунга эса бир қизнинг промоутерлардан варақа олишни истамаган кишилардан жаҳл қилиб ёзган қуйидаги твити сабаб бўлган:

Айни шу шаблондаги твитлар кўпайиб, мазкур трендга нуфузли компаниялар – «Сбербанк», MSI, «Почта Mail.ru», «Яндекс.Недвижимости» ва бошқалар ҳам қўшилган:

Юқоридаги биринчи битикдан – қизнинг твитидан олинган скриншотда сўкинишлар яшириб қўйилганлигини пайқагансиз, албатта. Компаниялар эса унақа сўзларни қўлламаганлар, бироқ...

ЎҚИНГ: Ўзбекистонлик Facebook фойдаланувчиси бўҳтони учун жиноий жавобгарликка тортилади

Россиянинг нуфузли идораси – Роскомнадзор ҳам трендга қўшилганида вазият ўзгарган. Ишонасизми – у интернетда қандай қилиб ниқоблаб сўкиниш мумкинлигини юқоридаги шаблон асосида кўрсатиб берган!

Роскомнадзорнинг ҳазили кўпчиликка ёқмагани унга жавобан ёзилган твитлардан ҳам маълум – истасангиз, ушбу ҳавола орқали ўтиб, ўзингиз кўришингиз мумкин. Аммо атиги ярим соат ичидаёқ бу идоранинг твити интернетнинг русийзабон қатламида тарқалиб улгурди – мана буни машҳурлик деса бўлади!

Нима бўлганда ҳам, Terabayt.uz сизга бу каби йўллар билан машҳурликка интилишни тавсия этмайди.

ЎҚИНГ: Тошкент шаҳар ИИББ машҳурликка интилган «блогер»лар фаолиятига чек қўйди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!