iOS 10.3’да диагностика режимига кириш «дарчаси» топилди!

  •   DiMaX
  •  877
  •  04.04.2017 16:53

iOS 10.3’да диагностика режимига кириш «дарчаси» топилди!

Баъзида синаб кўрувчилар iOS бета-версияларида учратган кашфиётлар кишини ҳайратга солади. Масалан, яқинда шунақа тестерлардан бири iOS 10.3 версиясида «махфий» диагностика режимига кириш дарчасини топиб олган.

iPhone ёки iPad’да диагностика режимини ёқиш учун қурилмани ўчириш, кейин қувватлашга қўйиш лозим. Шундан сўнг эса дарҳол Home ва овозни баландлатиш тугмачаларини бараварига босасиз. Янги iPhone 7 ва iPhone 7 Plus моделларида эса буларга қўшимча тарзда овозни пасайтириш тугмачасини ҳам босиш керак бўлади.

Бунда  фаоллаштириладиган диагностика режими одатда iOS’нинг бета-версияларида муаммоларни махсус дастурий таъминот ёрдамида кўриш учун ишлатилади. Умуман олганда, оддий фойдаланувчига унинг ҳеч бир амалий аҳамияти йўқ. Профессионал тестерлар, агарда етарлича тажрибангиз бўлмаса, махфий режимларга кирмасликни тавсия этишади.

Terabayt.Uz сайти ҳам, мазкур амалларни бажариш оқибатида келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар учун ўзингиз жавобгар бўлишингизни эслатиб ўтади.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!