iOS 15.4 чиқарилди

iOS 15.4 чиқарилди

Apple ўзининг iOS ва iPadOS 15 операцион тизимлари учун тўртинчи катта янгиланиш, 15.4 версияни чиқарди. Ушбу янгиланиш қуйидаги ўзгаришларни ўз ичига олади:

Ниқоб билан Face ID - бу янгиланишдаги энг катта ўзгаришлардан бири бўлиб, функция ёрдамида iPhone эгалари юзларидаги ниқоб билан ҳам ўз смартфонларини Face ID ёрдамида қулфдан очишлари мумкин. Бунда тизим аутентификация қилиш учун сизнинг кўзларингиз атрофини сканерлайди. Шундай экан, бу технология маскангиз билан бир вақтда кўзойнагингиз бўлганда ҳам ишлайверади фақат қуёшдан ҳимоя қилувчи қора кўзойнаклар бундан мустасно. Афсуски, бу хусусият фақат iPhone 12 ва ундан янгироқ моделларда ишлайди.

Tap to Pay - ўтган ойда iPhone'ни контактсиз тўлов терминалига айлантирувчи "Тўлаш учун тегинг" функцияси расмий эълон қилинганидан сўнг, iOS 15.4 ушбу функцияни ёқиш API'ини ўз ичига олади. Учинчи томон иловалари бу хусусиятни қўллаб-қувватлашни бошлаганидан сўнг, корхоналар NFC, Apple Pay ва бошқалар ёрдамида контактсиз тўловларни қабул қилиш учун iPhone'дан фойдаланишлари мумкин бўлади.

37 та янги эможилар - эриётган юз, қувонч кўз ёшлари, ID карта, қуввати оз қолган батарея ва бошқа яна турли хил эможи белгиларидан iOS 15.4 янгиланишини қабул қилиб, исталган чатда фойдалана оласиз.

Apple Card учун виджет - эндиликда фойдаланувчилар тўртинчи iOS 15 янгиланишини қабул қилиб олганларидан кейин ўзларининг Apple карталари балансини, харажатларини бир қарашда янги виджетда билан кўриб олишади.

iCloud учун махсус доменлар - iCloud Plus обунасини талаб қилувчи бу хусусият ёрдамида фойдаланувчилар электрон почта учун бештагача ўзлари истаган домен номларини яратишлари мумкин бўлади.

Siri учун янги овоз танлови - iOS 15.4 Siri учун Америка акцентидан фойдаланганда бешинчи овоз танловини ҳам қўшди. Бундан олдин фақат тўртта танлов мавжуд эди. Шу билан бирга Siri энди iPhone XS, XR, iPhone 11 ёки ундан юқори моделлар офлайн бўлганда ҳам вақт ва сана ҳақида маълумот бера олади.

Keychain пароллар менежери учун изоҳлар - бу функция фойдаланувчиларга Keychain'да сақланадиган пароллари учун изоҳлар қолдириш имконини беради.

iPadOS 15.4 версиясида эса битта сичқонча ёки трекпад ва клавиатура ёрдамида бир нечта Mac ва iPad'ларни бошқариш имконини берувчи Universal Control хусусияти ва бошқалар қўшилган.

Ўз iPhone смартфонингиз ёки iPad планшетингиз учун iOS 15.4 янгиланишини Созламалар > Умумий > Дастур Янгиланиши орқали юклаб олишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Apple iPhone'да "терминал" хизматини ишга туширади

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!