iOS Stickers дастури орқали Telegram учун стикерлар қандай яратилади?
Telegram учун стикер яратишнинг икки усули бор. Биринчиси — Photoshop учун андоза юклаш, расмни танлаш ва уни керакли форматда сақлаш. Иккинчиси — iPhone’да Stickers дастуридан фойдаланиш. Ҳозир айнан шу усул ҳақида тушунтириб ўтамиз. iOS учун мўлжалланган янги Stickers дастури Telegram учун ажойиб стикер-пак яратишга ёрдам беради.
Смартфондаги суратлардан бирини танлаймиз ёки янги сурат оламиз. Расмнинг керакли қисмини белгилаймиз.
Дағал ва кераксиз ерларини ўчирғич билан олиб ташлаймиз. Ҳосил бўлган тасвирни баҳолаб, Add it to a pack’ни босамиз.
Stickers ботли Telegram дастури очилади. Мазкур бот мессенжерга янги стикерлар қўшишга жавоб беради. Бунинг учун буйруқ/newpack’ни киритамиз, ўз пакимизга ном (инглиз тилида) берамиз. Аddsticker буйруғи ёрдамида стикерни қўшамиз.
Telegram янги стикерни қайси эмодзига киритишни сўрайди. Мос келадиганини танлаб, ботга суратимизни файл каби юборамиз. Бир соат ичида стикердан фойдаланиш имкони пайдо бўлади.
Табриклаймиз! Эндиликда сиз тўғридан-тўғри ўз смартфонингизда янги стикерлар ярата оласиз.
Манба: Kun.Uz