iOS учун Chrome: барқарорлик ошди, узилишлар 70 фоизга қисқарди  

iOS учун Chrome: барқарорлик ошди, узилишлар 70 фоизга қисқарди  

Google томонидан 27 январь куни тарқатилган хабарда айтилишича, компания дастурчилари iOS платформасида фаолият кўрсатадиган мобиль қурилмаларга мўлжалланган Chrome 48 – қидирув дастурининг янги талқинини ишлаб чиқдилар. Google Chrome жамоасининг блогида қайд этилишича, энди дастур сезиларли даражада барқарор ва тезроқ ишлайди. Шу билан бирга, мобиль воситалар орқали интернетга уланиш жараёнидаги узилишлар 70 фоизга қисқаради. Шунингдек, Chrome 48 орқали фойдаланувчининг JavaScript дастурлаш тилида ёзилган иловаларни ҳам тезкорлик билан очишига эришилди.

Google бугунгача iOS қурилмаларида Chrome’дан фойдаланишда Apple’нинг UIWebKit технологиясини қўллаётган эди. Бу эса иловалар, айниқса JavaScript тилида ёзилган дастурларнинг очилиши билан боғлиқ муаммоларни келтириб чиқараётган эди.

Янги талқинда узилишларнинг қисқариши.

Янги талқинда узилишларнинг қисқариш даражаси.

Энди Google ўзининг қидирув тизимида Apple томонидан iOS 8 операцион тизимида татбиқ қилинган WKWebView технологиясидан фойдаланишга қарор қилди.

Google бу янгиликка муносабат билдирар экан, янги технологиянинг аҳамиятли ўзгаришларга сабаб бўлишини айтган. Хусусан, янги талқинда қидирув тизими орқали ташриф буюрилган сайтларга оид матнли файлларни бошқаришнинг соддалашгани, интернетдан тезкор фойдаланишни таъминлайдиган дизайн, Spotlight электрон қидирув ёрдамчи тизими билан марказлашув мавжуд камчиликларни бартараф қилиши кутилмоқда.

Ҳозиргача ижтимоий тармоқ ва нашрларнинг саҳифаларида фикр қолдирган фойдаланувчилар ҳам Chrome 48 ёрдамида саҳифаларнинг қисқа вақтда юкланаётганини айтишмоқда.

iOS қурилмаларига мўлжалланган қидирув дастурининг янгиланган талқинини App Store иловалар дўконидан бепул юклаб олиш мумкин.

2015 йилнинг 30 ноябрь куни Google Chrome’нинг Android қурилмаларига маълумотларни сақлаш орқали мегабайтларни асраб қолиш имконини берувчи Data Save режимини эълон қилган эди. Бу орқали ундан фойдаланаётган 100 миллиондан ошиқ интернет фойдаланувчилари кун давомида ташриф буюрган веб-сайтлардаги маълумотларнинг 70 фоизини, умумий миқдорда жами 100 терабайт ҳажмдаги маълумотларни сақлаб қўйишлари мумкин.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.