iPhone 13'нинг Face ID'си ниқоб ва буғланган кўзойнаклар билан ҳам ишлаши мумкин

iPhone 13'нинг Face ID'си ниқоб ва буғланган кўзойнаклар билан ҳам ишлаши мумкин

Янги хабарга кўра, айни дамда Apple янги iPhone 13 линейкаси учун янгиланган ва ингичкароқ Face ID қатори устида ишламоқда.

ЎҚИНГ: iPhone 12 тутаётган бўлсангиз ҳам, барибир iPhone 13 олиш учун 5 сабаб

Ишчиларга қуйидаги расмда кўрсатилгани каби iPhone 12'га уланувчи махсус ғилоф берилган. Ғилоф тепасида кейинги авлод Face ID қатори жойлашган. Ходимнинг iPhone 12'сига улангач, аутентификация сифатида мана шу ғилоф датчикларидан фойдаланилади.

Мана шу ерда масала қизиқ тус олади. Афтидан, Apple янги Face ID'ни ходимлари орасида катта масштабда синовдан ўтказмоқда. Бунда, танланган ишчиларга ҳали чиқмаган iPhone бериш ўрнига, уларга юқоридаги махсус ғилоф бериляпти.

Apple ишчилардан юзларини iPhone 13 Face ID'си билан одатдагидек усулда рўйхатдан ўтказишни, лекин смартфонни қулфдан чиқаришда ниқоб ёки кўзойнак тақиб олишни сўрамоқда. Аёнлашадики, компания тизимнинг ниқоб ёки ҳам ниқоб, ҳам кўзойнак билан ишлашини хоҳламоқда. Ниқоб билан бирга тақилганда кўзойнак одатда буғланиб қолади.

Синовларнинг барчаси ҳам кўзойнак ва/ёки ниқоб билан ўтказилаётгани йўқ. Жараён иккаласи тақилмаган ёки фақат биттаси тақилган ҳолда ҳам амалга оширилмоқда. Айтилишича, синовлар жуда муфассал ўтмоқда. Ички ва ташқи муҳитда ҳар турли кўзойнак ва ниқоблар синаб кўрилмоқда.

Умид қиламизки, iPhone 13'лар ниқоб тақилган пайти Apple Watch ёрдамисиз юзни таний оладиган бўлади. Албатта, Apple олдида яна бир муқобил — экраности бармоқ изи сканери ҳам бор, бироқ хабар берганимиздек, бу усул синаб кўрилган ва ундан воз кечилган.

iPhone 13'нинг Face ID қаторига қайтсак, олдинги iPhone'ларга қиёсан датчиклар ўрни ўзгарган бўлиб, камера энди чапда, карнай ўртада эмас, тепада жойлашади. Бу янги iPhone'лар тирқиши ингичкароқ бўлишини таъминлайди.

Эътибор беринг, юқоридаги суратларда акс этган махсус ғилофлар ходимларга берилган ғилофлардан олинган айни суратлар эмас, балки ҳақиқий суратлар асосида тайёрланган рендерлардир. Бундай қилишдан мақсад, суратни тарқатган манбани ошкор қилмасликдир, боиси маълумот сиздирилишининг олдини олиш учун ҳар бир ҳақиқий ғилофга махсус белги қўйилган.

ЎҚИНГ: iPhone 13’ларнинг рекордчи жиҳати айтилди: Apple ишқибозлари буни йиллаб кутишган!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!