iPhone 13'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

iPhone 13'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Дисплей юқорисидаги қошнинг кичрайиши ҳамда камералар жойлашувининг ўзгариши iPhone 13 дизайнидаги энг катта ўзгариш ҳисобланади. Ҳозирда қурилма сериядаги энг кўп сотилаётган смартфон.

ЎҚИНГ: Xiaomi Redmi Note 8 2021'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз

Экраннинг юқоридаги қош биринчи бўлиб 2017 йилда ишлаб чиқарилган iPhone X'да кўриниш берган эди. Шундан сўнг, ушбу дизайнни бошқа смарфон ишлаб чиқарувчи компаниялар ҳам ўзлаштириб олган эдилар. Лекин ушбу дизайн тез эскирди. Янгича юмалоқ тирқишли ҳамда сизиб чиқувчи селфи камералар яратилди. Мана тўртинчи йилдирки, Apple ҳали ҳам ушбу қошдан воз кечмаяпти. Шундай бўлса ҳам, iPhone 13 сериясида ушбу қош 20% га кичрайди.

Фото: GSMArena

Смартфонда яна бир қанча ўзгаришлар мавжуд. Қурилма 6.1 дюймли Super Retina XDR OLED дисплейига эга бўлиб, ушбу дисплей Dolby Vision функциясини қўллаб-қувватлайди. Шунингдек, унинг ёрқинлик даражаси ҳам ошган. iPhone 13'га унумдорлиги юқори бўлган A15 Bionic чипи ҳамда иккита 12МП камера ўрнатилган. Асосий камеранинг сенсори катталашган ҳамда унга ўтган йилги iPhone 12 Pro Max'дан олинган ҳаракатланувчи сенсорли стабилизация ўрнатилган.

Бундан ташқари, қурилманинг доимий хотираси икки баробарга оширилди, аккумулятор сиғими ҳам кенгайди, камерага Cinematic режими қўшулди.

Демак, iPhone 12 билан таққосланса, iPhone 13 ёрқинроқ экран ҳамда кичрайган қош, каттароқ хотира, каттароқ сиғимли аккумулятор, такомиллашган асосий камерага эга.

Apple iPhone 13'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 146.7х71.5х7.7мм, 174г; олд панель шиша (Gorilla Glass), орқа панель шиша (Gorilla Glass), алюминий ром; IP68 сув ва чангдан ҳимоя стандарти.

> Дисплей: 6.1 дюймли Super Retina XDR OLED дисплейи, HDR10, Dolby Vision, 1200 нит ёрқинлик (максимал), 1170х2532 пиксел резолюция, 19.48:9 форма фактори, 460ppi зичлик.

> Чипсет: Apple A15 Bionic (5 нм): 6 ядроли (2x3.22 GHz Avalanche + 4xX.X GHz Blizzard); Apple GPU (4-core graphics).

> Хотира: 4/128ГБ, 4/256ГБ, 4/512ГБ.

> ОТ/Дастурий таъминот: iOS 15.

> Камера: Асосий камера: 12МП, f/1.6, 26мм, 1.7µм, dual pixel PDAF, ҳаракатланувчи сенсорли стабилизация; Ультракенг: 12МП, f/2.4, 120˚, 13мм.

> Селфи камера: Асосий селфи камера: 12МП, f/2.2, 23мм, 1/3.6“; Сатҳ камера: SL 3D.

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240 кадр/сек, HDR, Dolby Vision HDR, стерео овоз ёзиш имконияти; Селфи камера: 4К@24/25/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120 кадр/сек, gyro-EIS.

> Аккумулятор: 3,240 мАс, 20 ватт қувватлаш технологияси, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), USB Power Delivery 2.0, 15 ватт MagSafe қувватлаш технологияси, 7.5 ватт симсиз қувватланиш имконияти.

Бошқа: Face ID, NFC, Siri овозли бошқарув ёрдамчиси.

iPhone 13'даги энг катта камчилик - бу унинг дисплейи 120Hz экран янгиланиш частотасини қўллаб-қувватламайди.

ProMotion функцияси фақатгина 13 Pro ҳамда Pro Мах моделларида бор. Базавий моделдаги iPhone'ларнинг ProMotion функциясига эга бўлишини яна камида бир йил кутиш керак бўлади.

Шундай бўлса-да, қурилмадаги ультракенг камеранинг аутофокус имконияти яхшиланган.

Қадоқ таркиби

Apple ўз смартфонларининг қутисидан керакли аксессуарларни олиб ташламоқда. Бунга компания электрон чиқитларни камайтиришга эътибор қаратётганини сабаб қилиб кўрсатмоқда. Ҳатто Apple бу йилги iPhone'ларнинг қадоғидан плёнка ўрамларни олиб ташлади.

Қутида эса смартфон билан бирга Lightning кабели, SIM карта эжектори ҳамда Apple стикер бўлади холос.

Фото: GSMArena

Бу йилги iPhone'лар турли сабабларга кўра ҳали ҳам Lightning портидан USB-C портига ўтмаган. Европа Иттифоқи Комиссияси эса iPhone'ларнинг USB-C портига ўтишини Apple'дан талаб қилмоқда. Балки келаси йилги iPhone 14 серияси USB-C портига эга бўлар.

ЎҚИНГ: realme 8i'нинг техник жиҳатлари ҳамда қадоқ таркиби билан танишамиз