iPhone 7 қандай бўлади?

iPhone 7 қандай бўлади?

Шу кунларда глобал тармоқда Apple компаниясининг янги авлод смартфонлари ҳақидаги гаплар “болалади”. Бу сафар KGI Securities компанияси ходими Мин-Чи Куо (Ming-Chi Kuo) ўзининг қимматли ва ҳеч қаерда айтилмаган маълумотлари билан ўртоқлашди, деб ёзади «Mobinfo.uz». Тахлилчи бу маълумотларни маҳсулот етказиб берувчилардан олганини айтган.

Шундай қилиб, унинг маълумотларига кўра, 2016 йилда “тишланган олма” экран ўлчами 4,7 ва 5,5 дюйм бўлган iPhone 7 ва iPhone 7 Plus смартфонларини ишлаб чиқаради. Улар ҳудди iPhone 6s ва iPhone 6s Plus смартфонларига ўхшаш, бироқ дисплейнинг кўрсатиш имконияти оширилган бўлади.

iPhone 7 ва iPhone 7 Plus аппаратлари TSMC тайвань компаниясида ишлаб чиқариладиган махсус Apple A10 олти ядроли процессорида ишлайди. KGI Securities ходими iPhone 7 да 2 Гб оператив хотира ва iPhone 7 Plus`га эса 3 Гб тезкор хотира қурилмаси ўрнатилишини қўшимча қилган. Бундан ташқари, янги смартфонлар турли чанглардан ҳимояловчи корпусга эга бўлади ва автоном режимдаги ишлаш вақти ҳам узаяди.

Шунингдек, мутахассис iPhone 7 ва iPhone 7 Plus қурилмаси аввалги авлод смартфонлари каби сентябрь ойида эмас, балки ундан ҳам эртароқ жамоатчиликка тақдим этилишини тахмин қилган.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!