iPhone 7дан қулоқчин улагичлари йўқолиши ростми?

iPhone 7дан қулоқчин улагичлари йўқолиши ростми?

Macotakara блогида ёзилишига кўра, iPhone 7нинг қулоқчин улагичи (наушник разъёми) йўқолиши мумкин. Бунга сабаб смартфоннинг янада юпқалашганлиги бўлади.

Смартфон 1 ммга юпқалашгач, 3,5 ммли аудиоулагичдан воз кечилади. Қулоқчин ва минигарнитура Lightning порти ёки Bluetooth орқали уланади. Шу билан бирга смартфонда рақамли-аналогли ўзгарткичга эга Lightning интерфейси бўлади.

Аксессуар ишлаб чиқарувчилар энди Lightingга мос шнурлар ишлатиши лозим. Ёки 3,5 ммли аудиоулагични Lightning портига мослагичдан фойдаланишга тўғри келади.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!