iPhone 8'нинг нега қимматлашиши ойдинлашди

iPhone 8'нинг нега қимматлашиши ойдинлашди

Foxconn технология компанияси ижрочи директорларидан бири Луо Жонгшенг (Luo Zhongshang)  iPhone 8 нега қимматлашувига изоҳ берди. Унинг сўзларига кўра, бу OLED-дисплейларнинг тайёрланиш жараёни билан боғлиқ.

Хитойнинг MyDrivers ресурсига кўра, Foxconn раҳбари суҳбат чоғида Apple'нинг iPhone 8 учун ромсиз OLED-дисплейдан фойдаланишини, бу дисплейнинг юқори қисмида олд камера ва қиёфани танийдиган сканер учун ўйиқ қолдириш зарурлигини айтган. Айнан мана шу ўйиқни қолдириш учун OLED-панелни ниҳоятда катта маҳорат билан қайта ишлашга тўғри келади. Бу эса экран ишлаб чиқариш жараёнини янада мураккаблаштиради.


Жонгшенгнинг сўзларига қараганда, экранни керакли шаклда кесиш чоғида 40% OLED-панелларда дефект ҳосил бўлади. Шу сабабли, Apple харажатлари ошиб кетади ва ҳар бир дона iPhone 8 камида $1000 долларга тушади.

Яна бир аҳамиятли томони шундаки, Жонгшенгнинг MyDrivers нашрига берган интервюси қисқа муддатдан сўнг сайтдан олиб қўйилади. Бу ерда Foxconn ёки Apple'нинг қўли борлиги аниқ.

Мавзу:

#iPhone #iPhone 8

Шуҳрат Сатторов

Журналист ва таржимон, 2012 йилдан ахборот технологиялари соҳасида фаолият юритиб келмоқда. Мобиль технологиялар, коммуникация, "электрон ҳукумат" тизими йўналишларида илмий изланиш олиб боради.