iPhone’да ғайриоддий суратга тушириш йўлларини Apple кўрсатиб берди (видеолар)

  •   DiMaX
  •  1394
  •  14.02.2018 17:40

iPhone’да ғайриоддий суратга тушириш йўлларини Apple кўрсатиб берди (видеолар)

Apple ўзининг YouTube-каналида iPhone камераси имкониятларидан янада самарали фойдаланиш йўлларини кўрсатувчи видеолавҳаларни эълон қилди. Булар реклама роликлари эмас, балки видеокўрсатмалардир.

ЎҚИНГ: iPhone’да тўғри суратга олишни ўрганамиз (видеоқўлланмалар)

Купертинолик гигант томонидан тақдим этилган дастлабки видеолавҳа асосан iPhone X суперфлагмани эгалари учун, охиргиси эса – iPhone 6s ва ундан кейинги моделлардаги айфонлар соҳиблари учун жуда қўл келади.

Apple биринчи клипида TrueDepth олд камерасини ҳамда «Портретсимон ёруғлик» эффектини қўллаган ҳолда тўғри селфи қилишни ўргатган. Сурат муваффақиятли чиқиши учун олд камерани очиш, портрет режимини ва ўзингизга ёққан эффектни танлаш кифоя. Бунинг натижасини қуйидаги 30 сониялик видеода кўриш мумкин:

Иккинчи қўлланма эса, аллақачон портрет режимида олинган селфини қандай таҳрирлаш ҳақидадир. Бунинг учун «Фото» иловасини очиб, керакли суратни топиш ва таҳрирлаш тугмачасини босиш лозим. Шундан сўнг ёруғлик эффектларини қўшиш ёки ўзгартириш ҳамда янги расмни галереяда сақлаш мумкин.

Учинчи ролигида эса Apple, мос келувчи iPhone’ларда Live Photos эффектларидан бирини қандай қўллашни намойиш этиб берган. Фойдаланувчи бунинг учун керакли суратни топиб, экран бўйлаб юқорига свайп қилади, кейин эса ўзига ёққан эффектни танлайди.

ЎҚИНГ: Кредит бўйича iPhone’ларнинг сўмдаги нархлари (2018 йил 13 февраль)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!