iPhone, Malibu ва массаж – интернетда энг оммавий қидирувлар

iPhone, Malibu ва массаж – интернетда энг оммавий қидирувлар

Ўзбекистонда энг оммавий бўлган интернет савдо майдончаси olx.uz 2016 йилнинг биринчи ярмида ўзбекистонликлар интернетда қандай товар ва хизматлар излагани ҳақида статистик маълумотларни эълон қилди, деб Sputniknews-uz.com хабар бермоқда.

Ушбу маълумотларга кўра, одамлар интернетда кўп ҳолларда смартфон ва автомобиль излаган. Смартфонлар орасида сўровларда биринчиликда: iPhone 6, iPhone 5, Nokia ва Xiaomi брендлари. Автомобиллар орасида эса — Captiva, Malibu, Spark ва Lacetti моделлари кўпроқ қидирилган.

Интернет орқали қидирилган хизматлар орасида эса, биринчи ўринда массаж, уй ва дала ҳовли ижараси ҳамда велосипедлар айрбошлаш хизматлари қидирилган.

Эслатиб ўтамиз, оlx.uz бу собиқ torg.uz бўлиб, Ўзбекистондаги энг оммавий эълонлар майдончасидир. Унинг хизмат базаси 120 минг эълондан ташкил топган ва ҳар ой қўшимча 80 минг эълон эвазига кенгайиб бормоқда. Olx.uz Ўзбекистонда энг оммавий сайтлар ўнталигига киради. Сайтда амалга ошириладиган битимларнинг 95% дан ортиғи Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳудудида амалга оширилади.