iPhone SE (2022) GeekBench:да тестдан ўтди

iPhone SE (2022) GeekBench:да тестдан ўтди

GeekBench платформаси Apple'нинг янги iPhone SE модели 4ГБ тезкор хотирага эга эканлигини тасдиқлади. Ҳаммага маълумки, iPhone 13 моделлари каби учинчи авлод iPhone SE ҳам A15 Bionic чипи билан жиҳозланган. 

Бир ядроли тестда қурилма 1695 балл, кўп ядроли тестда эса 4021 баллни қўлга киритди. Бу iPhone 13 моделлари қайд этган натижадан бироз пастроқ натижа ҳисобланади. 

GeekBench, шунингдек, қурилманинг сўнгги iOS 15.4 тизимида ишлашини кўрсатиб берди. Қурилманинг 64ГБ хотирага эга бўлган тури 429 доллар нархда сотилади. 

ЎҚИНГ: Galaxy M53 5G GeekBench маълумотлар базасида пайдо бўлди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!