iPhone SE (2022)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

iPhone SE (2022)'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Махсус нашрдаги iPhone, энг арзон ёки ретро iPhone - ушбу таърифни учинчи авлод iPhone SE смартфонига ишлатиш мумкин. Янги модель деярли 2020 йилда чиққан модель билан бир хил. Биргина катта фарқ 5G модемига эга бўлган янги чипсет. 

Apple қайта ишлашни яхши кўради. Компания ўзининг экологик тоза ишлаб чиқариш дастуридан, яъни смартфонларни қайта ишланган материаллардан ишлаб чиқаришдан мамнун. 

Смартфоннинг ташқи дизайнидан сезиш мумкинки, у иккинчи авлод iPhone SE моделига жуда ўхшайди. Ушбу дизайн 2017 йилда чиқарилган iPhone 8 моделидан олинган. 

iPhone SE (2022) 60 гертсда ишловчи 4.7 дюймли Retina LCD дисплейи билан жиҳозланган. Бу жиҳатдан аввалги моделдан фарқ қилмайди. Бу дегани экраннинг юқори ва пастки қисми қалин рамкалар билан ўралган. Пастки қисмда эса Touch ID вазифасини бажарувчи Уй тугмаси жойлашган. 

Қурилмадаги янгилик бу чипсет бўлиб, iPhone 13 серияси каби янги iPhone SE ҳам Apple A15 Bionic чипида ишлайди. Ҳажмидан келиб чиқиб iPhone SE (2022) дунёдаги энг кучли кичик ҳажмдаги смартфон бўлса керак. 

Чипсет билан бир қаторда смартфоннинг тезкор хотираси 3ГБ дан 4ГБ га ошган. Янги чипсет 5G тармоғи, iOS учун кўпроқ ҳисоблаш қувватини ва олд ва орқа камералар учун Deep Fusion функциясини тақдим этади. Афсуски, тунги суратлар учун тунги режим мавжуд эмас. 

Қурилманинг аккумулятор ҳажми ҳам 1,821 мАс дан 2,018 мАс га ошган. Аввалгидек смартфон симсиз ҳам қувватлана олади. Гарчи қувватланиш тезлиги юқори бўлмаса-да, аккумулятор ҳажми кичик бўлганлиги учун смартфон тўлиқ қувватланиш учун кўп вақт сарфламайди. 

Қурилманинг қолган техник жиҳатлари 2020 йилги модель билан бир хил, яъни иккала смартфон ҳам 12МП асосий камера, 7МП селфи камера, IP67 стандарти, стерео динамик ва Apple Pay функциясига эга. 

Apple iPhone SE (2022)'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 138.4х67.3х7.3мм, 144г; олд панель шиша, орқа панель шиша, алюминий ром; IP67 стандарти, Apple Pay.

> Дисплей: 4.70 дюймли Retina IPS LCD, 625 нит ёрқинлик (ўртача), 750х1334 пиксел резолюция, 16.01:9 форма фактори, 326ppi зичлик. 

> Чипсет: Apple A15 Bionic (5 nm): олти ядроли (2xX.XX GHz Avalanche + 4xX.XX GHz Blizzard); Apple GPU (4-core graphics). 

> Хотира: 4/64ГБ, 4/128ГБ, 4/256ГБ: NVMe 

> ОТ/Дастурий таъминот: iOS 15.4. 

> Камера: 12 МП, f/1.8 (кенг), PDAF, OIS. 

> Селфи камера: 7 МП, f/2.2. 

> Видео ёзув: Асосий камера: 4К@24/30/60 кадр/сек, [email protected]/60/120/240 кадр/сек, OIS, стерео овоз ёзиш имконияти; Селфи камера: [email protected]/120 кадр/сек; gyro-EIS. 

> Аккумулятор: 2018 мАс; 18 ватт қувватлаш технологияси, 50% - 30 дақиқада (рекламага кўра), Qi симсиз қувватланиш имконияти. 

> Бошқа: Бармоқ изи сканери (олд томонда); NFC. 

Apple A15 Bionic ҳозирда энг кучли чипсетларидан бири, бироқ уни 60 герцли кичик смартфонга ўрнатиш бироз ажабланарли ҳолат бўлиб туйилади. Бу худди Ferrari'нинг двигателини Tico автомобилига ўрнатишга ўхшайди. Кўринишидан Apple смартфонга 5G тармоғини қўшишга ҳаракат қилган. 

Албатта, кўпчилик каттароқ ҳажмдаги OLED дисплей ва MagSafe қувватлаш технологиясини кутган эди, аммо бундай бўлмади. Компания худди флагман iPhone'лар каби SE моделни ҳам беш йиллик дастур янгиланиши билан таъминлашга ваъда беради. 

Қадоқ таркиби 

Худди бошқа iPhone'ларга ўхшаб SE модель ҳам юпқа кичик қутида келади. Унинг ичидан смартфон билан фақатгина lightning кабели бўлади ҳолос. 

Фото: GSMArena 

Қувватлаш адаптерини алоҳида сотиб олиш керак бўлади. Шуни таъкидлаш керакки, смартфон 20 ваттлик қувватлаш адаптерларини қўллаб-қувватлай олади. 

ЎҚИНГ: Apple расман WWDC 2022 тадбири қачон ўтказилишини маълум қилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!