iPhone SE’нинг фойдаланувчини сўқирликдан асраши маълум қилинди

iPhone SE’нинг фойдаланувчини сўқирликдан асраши маълум қилинди

Кўпчилигимиз уйқуга кетишдан аввал смартфонимизга бир қур кўз ташлашга одатланганмиз. The Vision Council тадқиқот марказининг ўтказган сўровлари америкалик смартфон фойдаланувчиларининг 76 фоизи тунги уйқу арафасида электрон қурилмалар бўйлаб бир бор “сайр” қилишларини кўрсатмоқда.

Аммо бу яхши одат эмас. Гап шундаки, электрон қурилмалар дисплейидан таралаётган кўкиш нур кўз қорачиғига зарар етказади. Айниқса, тунги маҳалда!

iPhone’нинг сўнгги талқини iPhone SE’да татбиқ қилинган “Night Shift” режими орқали гаджет дисплейи тунда автоматик равишда ўз тусини ўзгартириб, унда кўк нур омили кескин камаяди ва дисплейда оқ-сариқ, тажовузкор бўлмаган, юмшоқ тусдаги рангларнинг тони ошади.

Apple’нинг маҳсулот маркетинги бўйича вице президенти Грег Жозвиакнинг маълум қилишича, тунги режимда қурилма соати ва геоманзилни аниқловчи сенсори ёрдамида фойдаланувчининг қаерда юрганини билади ва қурилмани шунга кўра созлайди.

Сўнгги тадқиқотларда маълум бўлишича, электрон қурилмалардан ажралиб чиқаётган кўк нурлар инсон саломатлигига зарарли бўлиб, улар инсон танасидаги биологик соатларни ишдан чиқаради, натижада миянинг зўриқиши, яхши ухлай олмаслик ва толиқиш кузатилади. Бу йўналишдаги тадқиқот натижалари Optometry кўз касалликларини аниқлашга ихтисослашган тадқиқот марказида мунтазам олиб борилади. Марказнинг маълум қилишича, кўк нур омили юқори бўлган гаджетлар орттирилган сўқирликка сабаб бўлади.

Айниқса, LED русумидаги дисплейларнинг саломатлик учун зарарли экани аниқланган. Смартфон ва электрон воситалардан фаол фойдаланувчи Америкада орттирилган сўқирлик натижасида 10 миллиондан зиёд инсон жабр кўрган.

Олимлар 2020 йилга келиб ёруғлик тарқатувчи воситаларнинг 90 %ини мазкур турдаги чироқлар ташкил қилишини ҳисобга олиб, инсонларга бунга қарши зарур чораларни кўриш, хусусан мобиль воситалардан, ётоқхонада тунги чироқлардан фойдаланмасликни тавсия қилишмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.