iPhone Xs ва Xs Plus тақдимотига тайёргарликни Samsung май ойиданоқ бошлайди

  •   DiMaX
  •  1384
  •  17.04.2018 14:53

iPhone Xs ва Xs Plus тақдимотига тайёргарликни Samsung май ойиданоқ бошлайди

Apple корпорациясининг ҳар бир янги iPhone тақдимоти нафақат купертинолик гигант учун, балки унинг асосий рақиби – Samsung учун ҳам муҳим воқеадир. Бунинг сабаби фақатгина шу иккаловининг смартфонлар бозорида асосий етакчи эканида эмас.

Гап шундаки, iPhone’лар учун OLED-дисплейларни айнан Apple’нинг ашаддий рақиби – Samsung корпорацияси тайёрлаб беради. Хабарларга кўра, бу йил тақдим этиладиган айфон моделлари учун дисплейларни тайёрлаш ишларини у май ойиданоқ бошлайди.

Ҳозиргача маълум бўлган гап-сўзларга қараганда, купертинолик гигант жорий йилда учта янги моделда iPhone тақдим этади. Улардан иккитасига, худди ўтган йилги суперфлагмандаги каби OLED-дисплейлар ўрнатилади.

ЎҚИНГ: Янги iPhone'лар муҳим жиҳатдан маҳрум бўлади

Янги хабарларга қараганда, OLED-экранли айфонлар iPhone Xs ва iPhone Xs Plus деб номланади. Булардан биринчиси нисбатан «кичик» – 5,8 дюймлик, иккинчиси эса нақ 6,5 дюймлик экран билан жиҳозланади. Apple уларни сентябрь ойиданоқ бозорга ҳам етказиб беришини айтишмоқда.

Маълумотларга кўра, Samsung май ойида Apple учун 2-3 миллионта дисплей тайёрлайди, июнга бориб эса уларни ишлаб чиқариш ҳажми икки каррага оширилади – ойига 4-6 миллион донага етказилади.

ЎҚИНГ: Apple «раскладушка» iPhone чиқармоқчи, аммо Samsung’дан чўчияпти

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!