iQOO ҳам Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этади

iQOO ҳам Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган смартфонни тақдим этади

Яқин орада тўртта моделдаги iQOO смартфонлари тақдим этилади. Уларнинг иккитаси iQOO 9, иккитаси эса iQOO Neo 5s сериясига тегишли бўлади. 

Weibo'нинг маълумотларига кўра, Neo 5s моделлари Snapdragon 888 чипи, iQOO 9 эса Snapdragon 8 Gen1 чипи билан жиҳозланади. 

iQOO 9 смартфони 2022 йилнинг январь ойида сотувга чиқарилади. Қурилма 120Hz экран янгиланиш частотасида ишловчи AMOLED дисплейига эга бўлади. Шунингдек, у 120 ватт қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватлайди. 

iQOO Neo 5s эса 8ГБ тезкор хотира ҳамда 128ГБ доимий хотирага эга бўлади. Смартфон OriginOS Ocean график қобиғида ишлаши тахмин қилинмоқда. 

ЎҚИНГ: Snapdragon 8 Gen1 чипига эга бўлган илк смартфон тақдим этилди 

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!