Ишқибозларга мўлжалланган “ақлли соат” намойиш қилинди

Ишқибозларга мўлжалланган “ақлли соат” намойиш қилинди

Швейцариянинг жаҳонга машҳур Swatch соатсозлик компанияси Touch Zero Two номли янги “ақлли соат”ни тақдим қилди. Унинг ўзига хослиги шундаки, қурилма ашаддий ишқибозларга мўлжалланган.

Swatch Touch Zero Two электрон қурилмаси ўзида ўрнатилган «Ишқибоз» функцияси ёрдамида фойдаланувчининг жамоани қўллаб-қувватлаш учун саъй-ҳаракатларини унинг жисмоний фаоллигига, қарсак ва олқишларига, трибунада кўтарилаётган “тўлқин”га кўра баҳолаб, янада фаол бўлишга чорлайди.

Шу тахлит бу соат фойдаланувчиси унинг ёрдамида ёнидаги бошқа жамоа мухлисига қарши “курашади” ва севимли командасига бўлган муҳаббатини шу тахлит намоён қилади.

Touch Zero Two’да “ақлли соат”ларга хос бошқа жиҳатлар ҳам мавжуд. Ундаги иловалар ёрдамида жисмоний фаолликни назоратга олиш, югуриш, калория йўқотиш каби жараённи кузатиб бориш, iOS ва Android операцион тизимларидаги смартфонларга келган огоҳлантиришлар билан танишиб бориш мумкин.

Корпус дизайни спорт услубида яратилган бу соат билан бирга 30 метргача бўлган чуқурликка шўнғиш мумкин. Ишлаб чиқарувчининг маълум қилишича, соатни тўла қувватлаб ундан 12 ой мобайнида фойдаланиш мумкин экан.

Touch Zero Two смартвочини Swatch компаниясининг фирма дўконларидан $139 доллардан харид қилиш мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!