Ислом Каримов: Ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда

Ислом Каримов: Ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда

Ўзбекистонда ҳар 100 та оилага 234 та мобиль телефон тўғри келмоқда ёки бу соҳадаги ўсиш 1,6 баробарни ташкил этмоқда. Ушбу маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 15 январь куни мамлакатимизни 2015 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2016 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузасида янгради.

Юртбошимиз ўз сўзида аҳолининг узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар билан таъминланиш даражасида ҳам сифат ўзгаришлари рўй берганини таъкидлаб ўтди. Эътиборлиси, бугунги кунда ушбу товарларнинг аксарияти мамлакатимизда ишлаб чиқарилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистонда ҳар 100 оиланинг 47 таси шахсий компьютерлар билан таъминлангани, бу даврда ўсиш 3,9 баробарни ташкил этгани айтиб ўтилди. Шунингдек, ҳар 100 та оиладан 31 таси кондиционерга эга ёки бу борадаги ўсиш 1,7 баробарга тенг.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!