IUT талабалари Андижонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдилар

IUT талабалари Андижонда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдилар

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети (IUT) талабалари Андижон вилоятида “Хавфсиз шаҳар” лойиҳасини амалга оширишда иштирок этдилар, деб хабар берилмоқда университет сайтида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 август кунидаги Фармонига асосан мамлакатда “Хавфсиз шаҳар” лойиҳаси босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Андижондаги мазкур лойиҳанинг амалга оширилишида Тошкент шаҳридаги Инҳа университетининг бир гуруҳ талабалари иштирок этишди.

IUT талабалари томонидан ташкил топган “Fizmasoft” жамоаси ABL-Soft&SS ҳамда Smart-Base компаниялари билан биргаликда йўл-ҳаракати қоидаларининг бузилиши ва автомобилларнинг рақамини аниқлаш имконини берадиган видео фиксация тизимини яратишди.

Лойиҳа доирасида Андижон шаҳрининг еттита чорраҳада камералар ўрнатилди. Ҳозирда тизим тўртта йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишини аниқлай олади.

Мазкур лойиҳада Аъзамжон Рахимжонов, Шерзодбек Тожимахамматов, Элбек Хошимжонов, Нормурод Мамасолиев, Достонбек Орипжонов, Мухаммадшер Шермаматов, Жасурбек Абдирозиков, Муслим Холжураев ва IUT нинг бошқа талабалари иштирок этишди.

IUT талабалари Самарқанд вилояти ва Қорақалпоғистонда амалга ошириладиган лойиҳанинг кейинги босқичларида ҳам иштирок этишади деб умид қиламиз.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!