Жаҳоннинг энг қимматбаҳо 8 та мобиль телефони

Жаҳоннинг энг қимматбаҳо 8 та мобиль телефони

 

Қўл телефони – турмуш тарзимизда муҳим аҳамиятга восита. Яқинда Ҳиндистонда сотила бошлаган 3 долларлик смартфон нархи бизни қанчалик ҳайратга солган бўлса, минг-минг доллар турадиган мобиль алоқа воситаларининг қимматлиги ҳам шунчалар ғалати туйилиши мумкин.

Бугун замонамиз кишиларида смартфонлардан фойдаланишга бўлган иштиёқдан ҳам каттароқ иштиёқни кўриш мушкул. Смартфон мисоли инсон ҳаётига олиб борувчи бош дарвоза: унинг ёрдамида эгаси ҳақида барча нарсани билиб олиш мумкин.

Қуйида сизга дунёнинг энг қиммат ҳисобланган қўл телефонлари ҳақида маълумотни баён қиламиз.

  1. iPhone Princess Plus

iPhone Princess Plus смартфонининг Apple’нинг бошқа айфонларидан у қадар ҳам устун техник жиҳатлари йўқ.

Ушбу смартфоннинг ташқи безаги ва қўшимча дизайни австриялик машҳур дизайнер Питер Алойссонга тегишли. Жаҳоннинг энг қиммат смартфонига 17.75 карат тош босадиган 318 та олмос ёрдамида ҳашам берилган. Унинг гардиши учун 18 карат (1 карат олтин – 200 млг) олтиндан фойдаланилган.

Дизайнернинг қайд этишича, мобиль қурилма учун энг сифатли олмослар танлаб олинган бўлиб, смартон нархи $ 176.400 АҚШ долларини ташкил қилади.

  1. Vertu Signature Diamond

Серҳашам ва қимматбаҳо қурилмалар яратувчиси ҳисобланган Vertu’нинг бу мобиль аппарати ҳам қисқа муддатда ном қозонган. Vertu Signature Diamond гаджети платина металидан ясалга бўлиб, уни техника эмас, инсон қўли яратган.

Қурилмага 200 дона олмос билан безак берилган бўлиб, гаджетнинг нархи $ 88,000 доллар.

  1. BlackDiamond VIPN смартфони

Sony Ericsson’нинг Black Diamond смартфони ҳам энг қиммат телефон аппаратлари ўнталигидан жой олишга улгурган.

Унинг қимматбаҳо ва ўзига хос дизайнини сингапурлик дизайнер Ярен Гох яратган.

Поликарбонат ойна ва LED технологиясида ишлаб чиқарилган дисплей мисоли кўзгуни эслатади.

Аммо унинг энг қиммат жиҳати навигация тугмаси ўрнида ҳамда қурилманинг орқа томонига ўрнатилган иккита олмосдир. Ушбу мобиль аппаратнинг баҳоси $300,000 доллар.

  1. Vertu Signature Cobra

Vertu Signature Cobra ўз номи билан айтиб турибдики, кобра илони ҳимоясида ишлайди. Яъни, унинг корпуси ташқи томондан кобра илонининг макети билан ўраб олинган.

Гаджетнинг бу дизайни бир неча асрлик тарихга эга франциялик заргарлар авлодининг Боучерон компанияси томонидан 2008 йилда ишлаб чиқилган.

Қурилма қимматбаҳо тошлар, олмослар, 2 дона зумрад ва 439 дона ёқут тошлари билан безатилган.

Signature Cobra аппаратининг нархи $310,000 доллар.

  1. Gresso Luxor Las Vegas Jackpot

2002 йилдан бошлаб қўл ишига асосланган, люкс синфига мансуб қўл телефонлари ва аксессуарлар ишлаб чиқарадиган Gresso компанияси томонидан мазкур телефон Швейцарияда ишлаб чиқарилган. Бу мобиль аппарат илк маротаба 2005 йилда ва кейин 2010 йилда қайта намойиш қилинган.

Қурилма $1 миллион долларга баҳоланган. Унда фойдаланилган 45.5 каратлик қора олмослар, 17 та 32 каратлик кўк ёқутлар сабаб унинг нархи жуда юқори. Телефоннинг орқа корпуси учун 200 ёшли Африка қора ёғочидан, шунингдек ингичка рамкаси учун 180 грамм тоза олтиндан фойдаланилган.

  1. Diamond Crypto смартфони

Ушбу смартфон Россиянинг Ancort компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, у Windows CE операцион тизимига эга.

Смартфон дизайни таниқли дизайнер Питер Алойссон томонидан ишлаб чиқарилган. Бу рақамли санъат намунасининг нархи 1.3 миллион АҚШ долларига баҳоланган.

Сабаби, смартфон 50 дона олмос, оч-пушти олтин ёрдамида беқиёс зеб-зийнатга эга бўлган. Бу тошларнинг 10 донаси камёб ҳисобланган кўк олмослардир.

Смартфоннинг аксари деталлари, хусусан клавиатураси тоза платинадан ишланган. Қурилмада ўғирланишдан ва бошқа турдаги технологик товламачиликлардан ҳимоя қилинган.

  1. GoldVish Le Million

Goldvish “Le million”’нинг “қиёфаси” кўплаб ҳашамдор соатларни ва заргарлик буюмларига безак берган таниқли дизайнер Эммануэл Гейт ижодига мансуб.

Серҳашам ва қимматбаҳо бу мобиль аппарати Швейцариянинг GoldVish Luxury Communications компанияси томонидан ишлаб чиқарилган бўлиб, 2006 йилда Канн шаҳридаги Millionaire Fair кўргазмалар залида $1.3 миллион долларга сотилади ва 2006 йилда Гиннес рекордлари китобига киритилади.

Уни безаш учун 18 карат олтин, корпуси учун 20 карат олий навли WS1 олмосларидан фойдаланилган.

  1. iPhone 3G Kings Button

Австриялик тиниб-тинчимас дизайнер Питер Алойссоннинг яна бир топилмаси бўлмиш iPhone 3G Kings Button алоқа воситаси 2,41 миллион доллар нархи билан жаҳондаги энг қиммат смарфтонлар учлигидан ўрин олган.

Смартфонда 138 дона олмос, хусусан 6.6 каратлик оқ олмосдан асосий тугма сифатида фойдаланилган. Унинг корпуси учун 18 карат сариқ, пушти, ва оқ олтиндан фойдаланилган.

 3.Samsung W2015

Икки блокли мобиль аппаратлар ҳали ҳам урфдан қолгани йўқ. Samsung ҳануз ана шундай телефонларни ишлаб чиқармоқда. Хусусан, 2014 йилда тақдим этилган қимматбаҳо Samsung W2015’нинг нархини ақлга сиғдириш нисбатан осон.

Мобиль фоннинг ўлчамлари 121.3×62.9×5.9 мм, оғирлиги 187 грамм бўлиб, иккала дисплейининг ҳар бири 3.7 дюймли. Уларнинг пиксель сиғими 1,024×768. У 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 801 SoC процессорида, Android 4.4.4 KitKat операцион тизимида ишлайди. Қурилма 16 МП орқа ва 3.7 МП олд камераларга эга.

Қурилма нархи  $2450 доллар.

2.Lamborghini 88 Tauri

Lamborghini автомобилини эслатадиган смартфонга нима дейсиз? Бу смартфон италиялик олий даражадаги, қимматбаҳо мобиль қурилмалар ва аксессуарлар ишлаб чиқарувчи Tonino Lamborghini Group томонидан 2013 йилда тақдим этилган.

2 SIM-картали Tonino Lamborghini 88 Tauri 1080×1920 пиксель сиғимли 5 дюймли экран, 20 МП камера, 3 Гб оператив хотира, Qualcomm Snapdragon 801 процессори, 64 Гб ташқи хотирага эга. Смартфон оғирлиги 170 грамм.

Қурилма сотувга чиқарилиши заҳоти ишлаб чиқарилган 10 минг аппаратдан 7 мингтаси сотилиб кетади.

Смартфоннинг қимматбаҳо эканини бузоқ терисидан ишланган турли рангдаги чарм ғилоф, пўлат қобиқ ва ўзига хос дизайн билан изоҳлаш мумкин.

Смартфон нархи $6,000 доллар.

  1. Dior Reverie

Мода оламида етакчи бўлган Dior’нинг нуфузи 2012 йилда тақдим этилган смартфондан сўнг янада ошиб кетди.

Christian Dior модалар уйининг бу смартфони учун 1,539 дона олмоснинг баҳридан кечилган. Унга 18 карат оқ олтин, 46 та садаф тоши билан зеб берилган. Телефон мультитач 3.2-дюймли LCD экран билан таъминланган.

Мобиль аппарат нархи $116,000 доллар.