Жефф Безосдан 5 та иқтибос

Жефф Безосдан 5 та иқтибос

Бойлиги 186 миллиард АҚШ долларга баҳоланган Жеф Безос ҳозирда дунёнинг энг бой иккинчи кишиси дея эътироф этилади. Миллиардер мотивацион руҳдаги кўпгина фикрлар муаллифи ҳамдир. Келинг, муаллифнинг илҳом бахш фикрлар дунёсига саёҳат қиламиз.

ЎҚИНГ: Amazon бош директорлигини тарк этган Безоснинг бойлиги рекорд даражада ўсди

Жеф Безосни танимайдиганлар учун эслатиб ўтамиз, ўша оламга донг таратган Amazon, Blue Origin, Amazon Web Services, The Washington Post ва Whole Foods компанияларининг асосчисидир.

Фаолияти давомида Безос электрон тижорат, логистика ва нашриёт каби ишларни мисли кўрилмаган даражада тараққий топишига ўзининг катта ҳиссасини қўшди.

Хўш, ҳозирда деярли орамиздаги афсонага айланиб улгурган бу миллиардер ўз китобларида бизга нималар дер экан?

Энди эса миллиардер борасида қизиқарли фактларга бир назар солсак, Powerpoint'ни Безоснинг жини суймасди. Учрашувларни шунчаки осуда ўтишини хоҳларди.

Шунингдек, гарчанд Жефф Безос компанияси АҚШ электрон тижорат бозорининг 47 фоизига эгалик қилсада, лекин ҳеч қандай фойда кўрмайди (даромад бозор улуши учун қайта сармоя сифатида киритилади).

Жеф Безос дастлаб ўз фаолиятини китоб сотиш билан бошлаган ва кейинчалик дунё бозорларидан бирига айланган Amazon'нинг асосчиси ҳисобланади.

Энди эса, миллиардернинг қайноқ фикрлари билан танишиб чиқайлик:

1. “Ҳар йили амалга оширадиган тажрибаларингиз сонини икки баравар ошириш билан кашшофлик қобилиятингизни ҳам икки бараварга оширасиз.“

2: “Ҳаёт кераксиз одамлар билан вақт сарфлаш учун жуда қисқадир.“

3.“Компания бренди номи худди кишининг шон-шуҳратига ўхшайди. Негаки, шон-шуҳартга сиз мислсиз қийинчиликлар орқали эришасиз.“

4. “Агар боши берк кўчага кириб қолсангиз, бу кўчадан фақатгина ўз йўлингизни яратиш орқали чиқишингиз мумкин.

5. “Қўлимиздан келадиган ягона нарса бу ҳамиша келажакка суянишдир. Агар атрофингиздаги дунё ўзгараётган бўлса ва бу ўзгаришлар сиз кутгандек бўлмаса, бу ҳолатда нима қилиш кераклигини аниқлаб олишингиз керак, негаки нолиш, шикоят қилиш билан муаммоларингиз ҳал бўлиб қолмайди.

Миллиардернинг Amazon ҳақидаги фикрлари

Amazon'нинг таянчи:
Нега 18 йилдан бундай муваффақиятни қўлдан бой бермай келаётганлигимизнинг сабаби жуда оддий: учта устувор ғоямизга мувофиқ иш юритамиз. Ғояларга келадиган бўлсак: мижозларимизни устун қўямиз, кашф этишдан тўхтамаймиз ва сабр қиламиз.

Икки хил турдаги компаниялар мавжуд бўлиб, улардан бири пул тўлаш учун қаттиқ меҳнат қилишса, иккинчиси пул олиш учун меҳнат қилади. Бизнинг компаниямиз кейинги турга мансубдир.

Ўзига хослиги:
Доимо Амазоннинг ўзгача ва янгиликларга бой бўлишини хоҳлаймиз. Шунинг учун “Amazon.com“ нима қилиши мумкинлиги айта оладиган бирорта аналог йўқ.

Бизнесларимиздан доимо соф фойда келишини кутамиз. Бизга у келтирадиган фойда жуда муҳим, акс ҳолда бу бизнесни юритмаган бўлардик.

Мижозлар билан ишлашнинг аҳамияти:
Интернет оламида нега қолган олти нафар рақобатчиларимизга нисбатан илғор эканлигимизнинг бирдан-бир сабаби бу: биз бор эътиборимизни мижозлар билан ишлашга қаратамиз. Албатта, бу ҳар қандай бизнесда муҳим аҳамият касб этади. “Мижозларимиз ҳақида эмас, ўзимиз ҳақимизда қайғуришни бошлаган лаҳзамиздан бошлаб Amazon'нинг ҳалокати томон дастлабки қадам ташланган бўлади. Шунинг учун биз имкон қадар бундай вазиятдан қочишга ҳаракат қиламиз.

Сабр борасида:
Баъзан, ўзгаришлардан, янгиликлардан қочиб бўлмайди. Бунинг энг ёмон жиҳати шундаки, ўзгаришлар қанча вақт давом этишини аниқ билолмайсиз. Лекин сабр-қаноатли бўлсангиз, албатта, буни ўз кўзингиз билан кўрасиз. Айтайлик, электрон китоблар ёки инфраструктуравий веб хизматлар жамиятга кириб келиши керак эди, шундай бўлди ҳам. Шунинг учун узоқни кўзлаб, сабр қилсангиз, ҳаммасига гувоҳ бўласиз.

ЎҚИНГ: Дунёдаги энг бойларнинг янги рейтинги: асосан IT-гигантлар эгалари!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!