Жек Дорсининг тарихдаги биринчи Twitter пости 2,9 млн долларга сотилди

Жек Дорсининг тарихдаги биринчи Twitter пости 2,9 млн долларга сотилди

Тарихдаги биринчи твит — Twitter асосчиси Жек Дорсининг Twitter’даги илк хабари аукционда 2,9 миллион долларга сотилди. Бу ҳақда Valuables онлайн аукционининг сайтига таяниб, «РБК» орқали Daryo хабар берди.

ЎҚИНГ: Маск, Гейтс, Безос кабиларнинг Twitter-аккаунтларини бузиб, $100.000 ўмарган 17 яшар «Аҳмадбой» уч йилга қамалди

Жек Дорси томонидан ёзилган ижтимоий тармоқдаги биринчи хабарни NFT-токен шаклида Bridge Oracle компанияси раҳбари Хакан Эстави сотиб олди.
«Твит Хакан Эставига 2 915 835 доллар 47 сент эвазига сотилди», — дейилади хабарда.

Дорси ўз Twitter саҳифасида Эставига миннатдорчилик билдирди ва пулларни биткоинда Африкадаги Give Directly хайрия ташкилотига ўтказганини хабар қилди. Харидор ҳам ўз Twitter саҳифасида пулларнинг хайрияга ўтказилганидан хурсанд эканини ёзди.

Март ойининг бошида ижтимоий тармоқ асосчиси тарихдаги биринчи твитни аукционга қўйди. 2006 йилнинг 21 март куни Дорси «just setting up my twttr» («шунчаки, Twitter’имни созлаяпман»), деб твит қолдирган. Кейинчалик Дорси савдодан тушган пулларни биткоин кўринишида Африкадаги қашшоқларга беришини айтган эди.

ЎҚИНГ: «Маруся» 14 февраль арафасида Twitter’да тўйлар ўтказяпти!

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.