«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10’ни аёвсиз тирнаб-букиб синаб кўришди

  •   DiMaX
  •  2330
  •  02.03.2019 16:56

«ЖОНЛИ» ВИДЕО: Galaxy S10’ни аёвсиз тирнаб-букиб синаб кўришди

Машҳур видеоблогер Зак Нельсон турли қурилмалар устида ўтказилувчи мустаҳкамлик синовлари билан машҳур. Жумладан, яқиндагина у Xiaomi роса мақтаган битта моделни синаб, видеосини ўзининг YouTube-каналига жойлаганди.

ЎҚИНГ: Redmi Note 7 чиндан ҳам «ёнғоқчақар»ми? JerryRigEverything «жонли» видеотестини томоша қиламиз!

Хулласи калом, февралнинг охирида намойиш этилган Samsung Galaxy S10 флагмани ҳам Зак Нельсон қўлига етиб келди. Влогер уни канцелярия пичоқчаси билан тирнаб, қўли билан букишга уриниб кўрди.

Яхшиси, бу жараённи ўзингиз томоша қилинг:

Galaxy S10 моделида Samsung янгича технология қўллаган – дисплей остига бошқалар қатори оптик эмас, балки ультратовушли дактилоскопик сенсор жойлаган. Нельсон ушбу сканернинг тирнашлардан сўнг қандай ишлашини текшириб кўрди – шикастланганига қарамасдан, мазкур датчик бармоқ изини таниш тезлиги ва аниқлигини йўқотмади.

Умуман, Galaxy S10 корпуси етарлича мустаҳкам чиқди – видеоблогер куч билан уринганида ҳам уни бука олмади. Ушбу флагманнинг 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга вариантини Terashop.uz интернет-дўконимиздан 9 825 000 сўм эвазига сотиб олиш мумкин. Жумладан, ҳозирда мазкур интернет-дўкондан товар харид қилсангиз, «Баҳор кайфияти» акцияси доирасида ютуққа ҳам эга бўлишингиз мумкин!

ЎҚИНГ: Galaxy S10 флагмани аллақачон Terashop.uz’да! Шу ва бошқа Samsung смартфонлари нархлари (2019 йил 28 февраль)

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!