Жозибадор Sony Xperia Alpha сизни мафтун қилади (фото)

Жозибадор Sony Xperia Alpha сизни мафтун қилади (фото)

2018 йилда Sony компанияси мобил қурилмалари туркумини тўлиқ янгилашни режа қилган. Жумладан, бу бренд қўш сенсорли бош камерага эга, ромсиз дисплей тамойилига асосланган флагманлар ишлаб чиқармоқчи. Шу билан бирга, янги йилдан бошлаб компания смартфонларининг дизайни ҳам тубдан ўзгаради. 10 декабрда Sony Xperia Alpha 2018 илк маротаба инсайдерлар томонидан намойиш қилинди. Тан олиш керак, смартфон жуда мафтункор.

Sony Xperia Alpha 2018 кейинги йил бошида ўтказиладиган MWC 2018 анжуманида тақдим қилинади, 2018 йилнинг май-июнидан бошлаб халқаро савдога чиқарилади.

Sony Xperia Alpha 2018 смартфонининг ромдан холи экрани олд панелни деярли эгаллаб олган. Маълум бўлишича, аппаратнинг томонлар нисбати 16:9 ўлчамида бўлади. Япониялик корпорация раҳбариятига кўра, айнан мана шу стандартдаги экран видеоролик ҳамда фильмлар томоша қилиш учун жуда қулай. Флагман корпуси ғадир-будир металлдан тайёрланган, шунингдек орқа панелнинг юқорисида ойна каби ялтироқ сайқалланган материал ўрнатилган.

Sony Xperia Alpha 2018'нинг бош камераси қўш модулли бўлади: 16 мегапикселли сенсорлар жамланмаси. Янаги йилнинг энг илғор, 2,8 ГГц частота тезлигига эга, 8 ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессори, 4/6 ГБ тезкор ва 64/128 ГБ доимий хотира, 13 Мп олд камера ҳамда ён ромлардан холи, 2560 х 1440 пикселли (QHD) 5,5 дюймли AMOLED-экран флагманнинг ўзига хос жиҳатларидан бўлади. Смартфон Android 8.0 Oreo бошқарувида ишлайди.