Календарларингизни белгиланг: бу кунларда янги ўйинлар ва геймерлар учун янги қурилмалар тақдим қилинади

Календарларингизни белгиланг: бу кунларда янги ўйинлар ва геймерлар учун янги қурилмалар тақдим қилинади

Орада бир йил пауза бўлганидан кейин, навбатдаги E3, ўйин саноатидаги энг катта тадбирларнинг бири, 2023 йилнинг 13 июнидан 16 июнигача ўтказилиши маълум бўлди, бу ҳақда Entertainment Software Association (ESA) ва тадбир ташкилотчиси ReedPop душанба куни хабар қилди.

Тадбир Лос-Анжелесдаги Конгресс марказида одамлар иштирокида бўлиб ўтади. Илк икки кунлар, 13-14 июн кунлари фақат бизнес учун, ёхуд ўйин саноати иштирокчилари учун учрашиш ва бўлажак ўйинлар билан танишиш куни бўлади. 15-16 кунлари эса "геймерлар куни", бунда истеъмолчилар янги ўйинларни синаб кўришлари, уларни ишлаб чиқарувчилари, контент яратувчилар, медиа шахслари ва бошқалар билан учрашишлари мумкин.

E3 тадбири бу йили фақат онлайн тарзда ўтказилиши режалаштирилаётган эди. Бироқ, кейинчалик бутунлай бекор қилинди. Шунга қарамай, гейминг мухлислари июн ойида ўйинларга қаратилган тадбирсиз қолиб кетишмади. Бўшлиқ Geoff Keighley'нинг Ёзги ўйинлар фестивали билан тўлдирилди.

Ёзги ўйинлар фестивали ҳам кейинги йилнинг июн ойида бўлиб ўтади. E3 билан биргаликда, икки ўйинлар тадбири шундоқ ҳам иссиқ бўладиган ёзни қайноқ янгиликлар билан билан қиздириши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Meta вакили Ўзбекистонда Facebook ва Instagram'нинг қанча фаол фойдаланувчиси борлигини маълум қилди