Камхарж шаҳар лойиҳаси

Камхарж шаҳар лойиҳаси

Швециянинг Мальмё шаҳрида янги турар жой комплекси фойдаланишга топширилди. Ушбу кварталдаги кўп қаватли биноларнинг барчаси электр энергияни қайта тикланадиган энергия манбааларидан олади.

Бир қарашда Холлберхетен ҳам бошқа кварталлардан фарқ қилмайди. Бироқ, диққат билан назар солинса, бу ердаги шамол турбиналари, қуёш батареялари, автомобилларни зарядлашга мўлжалланган махсус ускуналар эътиборни тортади.

Архитекторларнинг сўзларига кўра, қуёш паннеллари орқали жамланган электр энергия барча хонадонлардаги маиший техниканинг узлуксиз ишлаши учун етади.

Шунингдек, квартиралар ичидаги ҳар бир хонага термостатлар ўрнатилган. Улар ёрдамида ҳаво ҳарорати талабга кўра меъёрлаштирилади ва ҳар бир техник қурилма учун қанча электр токи сарфланаётгани кузатиб борилади.

Уйлардаги барча чироқлар ҳам автомат тарзда, яъни одам хатти-ҳаракатини инобатга олган ҳолда ишлайди. Шаҳар маъмурияти, 2030 йилга қадар Мальмёдаги барча уйларни қайта тикланадиган энергия манбааларига ўтказишни режалаштирмоқда.

3

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.