Картадан-картага пул ўтказишнинг 50% арзон йўлини биласизми?

Картадан-картага пул ўтказишнинг 50% арзон йўлини биласизми?

Айни дамда қатор хизматлар, жумладан, Click ва Payme тизимлари орқали UzCard пластик карталари фойдаланувчилари турли хизматлардан фойдаланишлари мумкин. Мана шундай хизматлардан бири ва бизнингча, энг кўп қўлланиладигани бу картадан-картага пул ўтказиш хизмати бўлса керак.

Ушбу хизматлар, албатта, пуллик. Хабарингиз бор, Click ва Payme ўтказманингизнинг 1% и миқдорида кўрсатилган хизмат учун комиссия ушлаб қолади. Масалан, 100 минг сўм ўтказсангиз, 1000 сўм; 5 миллион ўтказмоқчи бўлсангиз, 50 минг сўм ушлаб қолинади ва ҳоказо.

Кўриб турганингиздек, ўтказма ҳажми ошиб бориши билан, комиссия миқдори ҳам шунга мос кўпайиб боради. Бироқ Uztelecom тақдим қилаётган хизмат билан ушбу амалиёт сизга ярим нархига тушади.

Бунинг учун My Uztelecom иловасини юклаш керак бўлади (Android учун юклаш, iOS учун юклаш).

Иловада рўйхатдан ўтинг. Эътибор беринг, хизматдан фақат UzMobile ёки UzOnline абонентлари фойдаланишлари мумкин.

Илованинг бош саҳифаси ўнг томон юқори қисмида ҳамён иконкаси мавжуд. Ушбу тугмача устига босинг.

Ушбу скриншот монтаж қилинди ва фақатгина намуна учун келтирилди

 

Очилган ойнадан «Картадан картага пул ўтказиш» бўлими устига босинг. Шунда ўтказмалар ойнасига ўтасиз.Кейинги босқич сиз маблағ ўтказмоқчи бўлган карта рақамини ёзишдир. Пластик картанинг 16 хонали рақамини тўғри киритсангиз, карта эгасининг исм ва фамилияси пайдо бўлади. Ундан кейинги майдонга эса ўтказмоқчи бўлган суммангизни киритасиз. Ушбу илова орқали 5 минг сўмдан 9 миллион сўмгача маблағ ўтказиш мумкин.Ҳаммаси тўғри бажарилганидан сўнг ойнанинг пастки қисмида комиссия билан биргаликда картангиздан жами қанча пул ечилиши кўрсатилади. Биз, масалан, 500 минг сўм ўтказмоқчи бўлдик. Илова картамиздан комиссия билан 502 500 сўм ушлаб қолинишини кўрсатди, яъни 2 500 сўм (ўтказманинг 0.5% и миқдорида) комиссия ушланмоқда.Кейинги босқичда эса маблағ манбайи бўлган карта (яъни ўзингизнинг картангиз) рақами ва унинг амал қилиш муддатини киритиб, «Пул ўтказиш» тугмасини босасиз ва тамом.Ўтказмаларингиз муваффақиятли ва арзон нархда бўлишини тилаймиз. Бизни кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: UzMobile'нинг қўпол, Beeline'нинг таъмагир оператори билан суҳбатлашдик

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.