«Кечаю кундуз дастурлаш билан шуғулланардим». Билл Гейтснинг бизнес қоидалари

  •   Saroy
  •  755
  •  15.10.2018 10:26

 «Кечаю кундуз дастурлаш билан шуғулланардим». Билл Гейтснинг бизнес қоидалари

Microsoft асосчисининг сунъий интеллект, компьютер фани ва нега нолни сеҳрли рақам деб ҳисоблаши ҳақида.

Ҳурпайган сочлар, юзда сепкиллар, бесўнақай кўзойнак — Билл Гейтсни кўрган киши уни худди ўрта мактабда қолиб кетгандек тасаввур қилади.  Шундай бўлса-да, 1994 йилда унинг бойлиги 9,35 миллиард долларни ташкил этди ва давлатманд кишиларнинг ҳамёнига қарашни яхши кўрадиган Forbes нашрининг тузган рейтинги бўйича у АҚШ бойларининг ичида биринчи ўринга чиқди. Шундан буён қаторасида яна 14 йил биринчиликни ҳеч кимга бермади. Microsoft  корпорацияси ташкил этилгандан кейин бир йил ўтиб, шахсий компьютерлар дунёсини бутунлай ўзгартириб юборган инқилобий Windows 95 операцион тизим яратилди. Ўшанда ёзувчи Дуглас Коупленд «Майкрософт қуллари» номли китобини ёзди. Унда корпорациянинг оддий ходими Гейтсни ҳақиқий даҳо сифатида тасвирлади. Яна икки йилдан кейин, Москва талабалари билан учрашувда, Гейтс уларга яқин орада  ҳар куни камида икки соатни интернетда ўтказишини айтганди. Унинг башорати ўз исботини топганини эса нафақат талабалар, балки қарийб бутун дунё аҳли кўриб турибди.

Гейтсни бир умр монстр-монополист сифатида айблаб келишди, аммо у аллақачон Microsoft корпорациясининг бошқарув кенгашини тарк этган ва ҳозирда ҳайрия тадбирлари билан шуғулланади. Бу йўнолишда ҳам у ўзининг ташаббусларини, янги ғояларини  намоён қилди. 2009 йилда у Уорен Баффет билан бирга Giving Pledge компаниясини ташкил этди. Ушбу компаниянинг фалсафаси давлатманд одамлар ўз  бойлигининг камида ярмини одамларга хайрия сифатида тарқаииши керак. Бугунги кунда Giving Pledge’га 184 киши қўшилган. Қуйида Forbes журнали XX асрнинг энг йирик компанияларидан бирига асос солган шахснинг одамларни бефарқ қолдирмайдиган ёрқин ибораларини келтиради.

Билл Гейтс турмуш ўртоғи Мелинда билан

Ишни бошлаганимизда Пол Аллен ва мен ўз олдимизга шундай мақсадни қўйган эдик – ҳар бир уйда, ҳар бир столда компьютер турсин. Бу жуда таваккал қарорлардан эди ва кўплар бизни, йигитларнинг ақли жойидамас, деб ўйлашди. Шундан буён компьютерлар қанчалик ривожланиб кетгани кишини ҳайратга солади. Шундай экан биз ушбу инқилобда  Microsoft’нинг ўрни борлигидан фахрланамиз.

Ишончим комилки, компьютерлар эволюцияси яқин ўн йилда аввалги йилларга қараганда ҳам тез суръатлар билан кечади. Биз  ҳозир мультиплатформали дунёда яшамоқдамиз… Биз шундай нуқтага яқинлашаяпмизки,  компьютерлар ва роботлар бундан буён табиий йўл билан  кўра олади, ҳаракатланади ва ўзаро муносабатда бўлишади. Ўшанда улар янада каттароқ ва кўпроқ вазифаларни бажарадилар ҳамда одамларга янада кўпроқ имкониятлар беради.

Агар биотерроризм ва бошқа айрим  муаммоларни айтмаса, инновация — бу жуда зўр нарса. Инновация одамлар ҳаётини янада яхшилайди. Минг афсуски, ушбу ажойиб технологиялар одамларга биз хоҳлагандек тез етиб бормаяпти.

Семириш, диабет, Альцгеймер касаллиги ва бошқа кўплаб муаммоларни ҳали ҳал эта олганимиз йўқ. Мен умид қиламанки, янада илғор дастурий таъминотлар ва сунъий интеллект биологияни тушунишимизга ёрдам беради. Табиий жараёнга қанчалик даражада аралашиш мумкин ва одамлар ҳаётини қандай қилиб янада яхшилай оламиз, деган масалалар ечимига йўл кўрсатади.

Сунъий интеллект меҳнат бозорини ўзгартириб юборади — Аммо бозор иқтисодиётида ҳар доим ҳам катта ўзгаришлар юз бериб туради. Инновацияни чеклаш, бу тўғри ечим эмас. Қолаверса, ҳозирча одамлар учун хавфсизлик ёстиқчаси мавжуд. Одамлар тажрибаси келажакда керак бўлмай қолиши мумкин, айниқса бу, карьераси охирига етаётган кексаларга тааллуқли бўлади.

Компьютер ёрдамида кўплаб юмушларни бажарса бўлади. Унда фақат ўйин ўйнаш яхши ечим эмас. У қарийб, сизнинг барча имкониятларингизни намоён қилишга ёрдам беради. Ҳар гал, инсонга янги восита бераётганимизда албатта, интизом бўлиши керак.

Операцион тизимлар мусобақасида ғалабанинг калити имкон қадар кўп иловаларда. Шу боис Microsoft ишлаб чиқарувчилар ва дастурий таъминот дастурчилари билан ҳамкорликда ишлаш масаласига ўта масъулият билан ёндошади.

Мен 20-30 ёшларимда жуда қатъиятли ва бесабр эдим. Ҳозир ҳам ушбу одатимдан  бутунлай холос бўлганман, деб айта олмайман. Лекин, умид қиламанки ушбу сифатни оз-оздан қўллаганман.

Ўз билимингизни ошириб бориш —  бу яхши, чунки бу билан сиз, ўзингизга бўлган ишончни ривожлантирасиз ва ўйлайсизки: «Мен буни етарлича биламан. Мен муни устоздан ҳам яхши биламан. Қани навбатдаги босқичга ўтишга ҳаракат қилайчи — балки қўлимдан келар». Айниқса, буни компьютерда қўллаш яхшироқ. Сизнинг дастурингиз соз эмас, уни ишга тушираётганингизда, буни тушинасиз. Бундай вақтда, сиз тузатишлар киритасиз ва уни қайта ишга туширасиз. Ўзига хос қайта алоқа ҳар доим қўл келади. Ҳаммасидан ҳам қизиқ томони, компьютерни тушунишга ҳаракат қилишдир.

Ёш бўлганингда ниманг биландир бошқалардан зўр бўлиш, қандай яхши. Бундай нарсалар менда кўп эди: ўқиш ва математика. Лекин мени ҳар доим бошқа нарсалардан ҳам кўра, компьютерлар ўзига кўпроқ ром этган.

Мен кечаю-кундуз дастурлаш билан овора бўлардим ва  ҳамкасбларимга айтардим: «Биз ишни бир неча ойда бажаришга ваъда бердикми — биз буни албатта бажарамиз». Биз ишларни охирига етказиш масаласида жуда чанқоқ эдик.

Биз қандайдир битта муҳим маҳсулот билан чекланиб қолмасдик. Биз кўпроқ одамларни ёллашни  ва кўпдан кўп маҳсулотларни яратишни истардик.

Агар алоҳида талант талаб қиладиган маҳсулот бўлса ва у нисбатан кўп миқдорда бўлса  — бу Microsoft учун яхши иш.

Биз учун жуда ақлли инсонларни ёллаш ҳар доим муҳим бўлган. Бу ерда бошқа вариант бўлиши мумкин эмас. IQ’га келсак, сиз элита билан ишлашингиз керак. Дунёдаги инсонларнинг 95 фоизи дастурий таъминот ёза олмайди.

Муаммо билан бир киши шуғулланса-ю, лекин у ҳал эта олмаса, бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун сизда кодни ўқий оладиган жуда кўп одам бўлиши керак. Энг аввало, дедлайнларни бериш керак… Барча фикрларни қандайдир бошқа жойларга эмас,  кодга жойлаштириш керак, Биз савдода хатога йўл қўйдик ва ундан хулоса чиқариш жуда муҳим. Биз кўп  мамлакатларда  ўзимизнинг агентларимизни ёллаганмиз, аслида уларсиз ишлаш яхшироқ. Энг яхшиси, ўз кадрларингизга эга бўлишдир. Агар сиз жиддий компания бўлишни истасангиз, узоқ муддатли старегияга амал қилинг. Бирор мамлакатда ишлашга киришаётган бўлсангиз, ва у жойда мустаҳкам ўрнингизни топмоқчи бўлсангиз, у ерлик ҳамкорларингиз тез топиладиган комисион пулларни кўзламай узоқ муддатли муносабатларни ўрнатишга тайёр эканига ишонч ҳосил қилинг. Биз бунинг муҳимлигини тез тушунганмиз.

Бошқаларга нисбатан давлатнинг пули ҳар доим кўп бўлади. Унинг пули барча филантропларникини қўшганда ҳам кўп  Шу боис филантропликнинг роли, тажриба ва ҳал қилувчи ёндошувларни топишда муҳим аҳамият касб этади. Масалан, олимлар ОИТС касаллигини даволаш учун вакцина яратишда  янгича йўналиш топишди, уларга ҳомийлик қилишда филантроплар давлатни қўллаб-қуввтлайди.

Мен 10 миллиард доллар солиқ тўладим ҳеч ким бунча солиқ тўламаган.  Лекин давлат менга ўхшаган одамларда яна ҳам кўпроқ солиқ ушлаш керак.

Нол — бу сеҳрли рақам.  Ёки сиз дунёда ўлим сонини нолга тушириш учун барча ишни қиласиз ва бу ишни уддалаганингиз учун фахрланасиз, ёки  ҳар доим нолга яқинлашасиз ва таслим бўлиб орқага чекинасиз ҳамда яна бошлангич нуқтага қайтасиз, ишончни, интилишни, бошқа жойда фойдаланиш мумкин бўлган пулингизни йўқотасиз.

Қашшоқ одамлар давлатнинг уй-жой, соғлиқ ва таълим билан шуғулланадиган   идораларида қоғоз тўлдириб, жуда катта мураккабликларга дуч келишади.  Бу дастурлар осон ва ҳамма фойдалана оладиган бўлиши лозим. Улар яхши ниятлар билан ташкил этилган, лекин кўзда тутилган ёрдамни олиш осон иш эмас, айниқса инқирозли вазиятларда.

ЎҚИНГ:Билл Гейтс шу ёзда ўқиб чиқиш учун бешта китобни тавсия қилди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!