Keneksi Helios: услуб доирасидаги арзон смартфон

Keneksi Helios: услуб доирасидаги арзон смартфон

Шиша ва металл корпусли, бармоқ изи сканерига эга смартфон деганда кўпчилик iPhone, Samsung, Meizu, Huawei, Oppo каби халқаро брендларнинг гаджетларини тасаввур қилади.

Аммо Хитойнинг жанубий шаҳри Шэньчжэнда фаолият кўрсатадиган кўплаб смартфон ишлаб чиқарувчи фабрикалар бу технологияни ўзлаштириб, юқоридаги смартфонлардан кам бўлмаган маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб киришмоқда.

Шулардан бири KENEKSI компанияси. У 2016 йилнинг бошида Helios смартфонини тақдим қилган эди.

Смартфон дизайни Huawei P8 гаджетига ўхшаб кетади. Катта экран, сенсор тугмачалар, динамик ва масофа ҳамда ёруғлик датчиги унинг бошқа смартфонларга ўхшаш жиҳатлари.

Диагонали 5,5 дюймли бўлган HD дисплей IPS-матрицага эга бўлиб, мазкур ҳажмдаги экранга хос энг юқори сиғим – 1280х720 белгини сиғдира олади.

Мобиль алоқа воситаси  Android 5.1 Lollipop платформасида фаолият кўрсатади. Унга 1 ГГц частотада ишлайдиган 4 ядроли MediaTek процессори ўрнатилган. Қурилма тезкор хотираси 1 ГБ, ички хотира сиғими эса 16 ГБ. Шунингдек, ундаги microSD бўлмачаси 32 ГБ.гача қўшимча хотира картасини қўллаб-қувватлайди.

Keneksi Helios автофокус функцияси ҳамда фоточақноқли 8 Мп бош камера ва 2 Мп олд камерага эга. У 2G (GSM 900 ва 1800), 3G ва 4G LTE алоқа тармоқлари, шунингдек Wi-Fi, Bluetooth алоқа технологияларини, GPS + A-GPS сунъий йўлдошли навигация тизимларини қўллаб-қувватлайди.

Смартфонда масофа, ёруғлик, акселерометр сенсорлари мавжуд.

Helios аккумуляторининг сиғими 2650 мАс. Ушбу қувват унга ўртача фойдаланишда 300 соатга ҳамда 13 соатлик тинимсиз суҳбат жараёни учун етади.

Смартфон ўлчамлари: 152,9 x 77,4 x 7,6 мм, оғирлиги – 153 грамм.

Мана шундай қобилият ва имкониятга эга Keneksi Helios хитойлик компания томонидан 120 АҚШ долларига баҳоланган. Шундай жиҳатларга эга Android ва Windows смартфонлари орасида у кенг имкониятли ва арзон нархдаги қурилма экани билан ажралиб туради.