“Киберюрак”

“Киберюрак”

Нижний Новгородлик олимлар “киберюрак” ишлаб чиқдилар. Ушбу дастурий-аппарат мажмуаси электрокардиограмма қилади ва симсиз тарзда тегишли серверга юборади, шунингдек янги препаратларни синайди, даволаш усуллари самарадорлигини текширади. Лойиҳа давлат танлови ғолиби бўлди ва йирик миқдордаги грантни ютиб олди.

Ишлаб чиқарувчиларнинг сўзларига кўра, юракнинг 3Д моделини яратиш лойиҳаси уч йилга мўлжалланган. Инсон юрагининг компьютердаги уч ўлчамли модели биринчи навбатда изланиш ва тажрибалар учун асқотади, чунки барча тадқиқотларни тирик инсон организмида ўтказиш имконсиздир. “Киберюрак” янги дорилар, терапевтик ва жарроҳлик асбоблари, даво усули таъсирини текширади. Муайян вазиятларда юракнинг ривожланиш динамикасини кузатиш имконини беради.

“Киберюрак”ни яратишдаги мураккаб ҳисоб-китобларни бажариш учун “Лобачевский” суперкомпьютеридан фойдаланилди. 2014 йилда ишга тушган бу компьютер операцион қуввати жиҳатдан Россияда иккинчи ўринда туради. Иш унумдорлиги 600 терафлопс (1 сонияда 600 триллион операция).

Лойиҳа муаллифларидан бирининг айтишича, универсал моделни муайян инсон юраги ўрнида ҳисоблаб, унга томография маълумотлари кирилади, сўнг эса айни юрак тасвирига қараб таҳлил қилинади. Тажрибалар ўтказиб кўрилгач, бу инсон учун мақбул даволаш услубини танланади. “Киберюрак” юрак-қон томир касаллигига чалинган минглаб беморларга ёрдам бериши кутиляпти.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.