Кичик бизнес учун асбоб-ускуналар ярмаркаси бўлиб ўтади

Кичик бизнес учун асбоб-ускуналар ярмаркаси бўлиб ўтади

Ушбу йилнинг 8-10 ноябрида Тошкентда Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси кўмагида “Кичик бизнес учун асбоб-ускуна ва маҳсулотлар” савдо ярмаркаси бўлиб ўтади.

Кўргазма доирасида тадбиркорлар бошловчи тадбиркорларга ёрдам бериш, кичик бизнес учун ишлаб чиқарилган асбоб-ускуналарнинг турли хили билан танишиш, янги бизнес алоқалар ўрнатиш ва ҳамкорлар билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш имконига эга бўлади.

Халқаро кўргазмада ахборот технологияси, энергетика, тўқимачилик, озиқ-овқат саноати, кимё саноати, қурилиш ва бошқа соҳаларга оид асбоб-ускуналар ишлаб чиқарувчилари қатнашиши кутилмоқда.

Кўргазма доирасида шунингдек “Асалчилар маҳсулоти ярмаркаси” ва Халқ Усталари маҳсулотлари ярмаркаси ҳам бўлиб ўтади.

Тадбир манзили: Тошкент, Беруний кўчаси 40 уй, “Кўргазма Савдо Маркази”.