Kingston Fury Renegade SSD картасига тўлиқ тавсиф

Kingston Fury Renegade SSD картасига тўлиқ тавсиф

Ҳаммага маълумки, Kingston тезкор SSD карталарни ишлаб чиқарди. Ҳозирда компания арзон нархдаги тезкор Fury Renegade SSD карталарга эътибор ҳам қаратмоқда. 

Kingston Fury Renegade PSIe 4.0 NVMe M.2 SSD геймерлар ва шахсий компьютер яратиш ҳамда янгилашда энг юқори самарадорликни қидираётган ишқибозлар учун ажойиб унумдорлик ва юқори сиғимли хотирани тақдим этади. Энг янги Gen 4х4 NVMe контроллери ва 3D TLC NAND технологиясидан фойдаланган ҳолда Kingston Fury Renegade SSD барқарорлик ва ўйин тажрибаси учун 7300/7000 МБ/с ва 1.000.000 IOPS гача бўлган ўқиш/ёзиш тезлигини тақдим этади.  

Юпқа M.2 форма факторидаги SSD паст профилдаги графенли алюминий совутиш панели билан бирлашган бўлиб, бу билан ўйин қурилмалари, ноутбуклар ва платаларда оғир вазифаларни бажариш ҳеч қандай қийинчилик туғдирмайди. Ушбу SSD картанинг 500ГБ дан 4ТБ гача хотира сиғимига эга бўлган турлари мавжуд. 

Афзалликлар 

> PCIe Gen 4х4 NVMe технологиясининг юқори унумдорлиги 

> Паст профилдаги графенли алюминий совутиш панели 

> Юпқа M.2 2280 форма фактори 

> 4 ТБ гача бўлган катта сиғимли хотира 

> PS5'ни қўллаб-қувватлаш

• PCIe 4.0 NVMe билан унумдорликни оширинг 

Gen 4х4 технологияси билан 7400/7000 МБ/секунд ўқиш/ёзиш тезлиги ва 1 000 000 IOPS ўтказиш тезлиги билан бир қадам олдинда бўлинг. 

• Платадаги барча имкониятларини ишга туширинг 

Юпқа M.2 форма факторидаги кучли унумдорлик ўйин қурилмалари ва ноутбукларни тезлаштиришга ёрдам беради. 

• Ўйинлар учун кўпроқ жой

Севимли ўйин ва медиа файлларни катта ҳажмли хотирада бемалол сақланг. 

• Паст профилдаги графенли алюминий совутиш тизими 

Иссиқлик тарқалишининг яхшиланганлиги туфайли драйвер оғир вазифаларни бажариш пайтида қизиб кетмайди. Совутиш тизими барқарор ишлашни таъминлайди ва ноутбуклар ҳамда платанинг энг тор жойларига мос келади. 

• PS5'ни қўллаб-қувватлаш 

Юқори даражадаги ўйинлар учун ажойиб хотира картаси 

Техник хусусиятлари: 

> Форма фактор: M.2 2280. 

> Интерфейс: PCIe 4.0 NVMe. 

> Хотира: 500ГБ, 1ТБ, 2ТБ, 4ТБ. 

> Котроллер: Phison E18. 

> NAND хотира: 3D TLC. 

> Кетма-кет ўқиш/ёзиш тезлиги: 500ГБ - 7300/3900 МБ/с; 1ТБ — 7300/6000 МБ/с; 2ТБ — 7300/7000 МБ/с; 4ТБ — 7300/7000 МБ/с. 

> Тасодифий ўқиш/ёзиш тезлиги: 500 ГБ - 450 000/900 000 IOPS гача; 1 ТБ - 900 000/1 000 000 IOPS гача; 2 ТБ - 1 000 000/1 000 000 IOPS гача; 4 ТБ - 1 000 000/1 000 000 IOPS гача. 

> Ёзилган жами байтлар (TBW): 500ГБ — 500 TBW; 1ТБ — 1,0 TBW; 2ТБ — 2,0 TBW; 4ТБ — 4,0 TBW. 

> Сақлаш ҳарорати: -40 дан 85 °C гача. 

> Ишлаш ҳарорати: 0 дан 70 °C гача. 

> Ҳажм: 80 х 22 х 2,21 мм (500ГБ - 1ТБ)

80 х 22 х 3,5 мм (2ТБ - 4ТБ). 

> Оғирлик: 500ГБ/1ТБ - 7 грамм; 2ТБ/4ТБ - 9,7 грамм. 

> Кафолат ва техник ёрдам: Беш йиллик кафолат ва бепул техник ёрдам.

Батафсил маълумот: https://kingstonfury.uz/