Компьютерингиз тез ишлашини хоҳлайсизми?

  •   DiMaX
  •  2285
  •  02.02.2017 12:00

Компьютерингиз тез ишлашини хоҳлайсизми?

Windows кўплаб хизматларни – фон режимида ишлаб, операцион тизимнинг нормал ишлашини таъминловчи дастурларни бошқаради. Уларнинг айримларидан жуда кам фойдаланамиз, баъзиларини эса умуман ишлатмаймиз.

Компьютернинг ишлаш тезлигини ошириш мақсадида шу хизматларнинг кераксизларини ўчириб қўйса ҳам бўлади, деб ёзади Лайфхакер сайти.

Windows хизматларини созлаш

Хизматларнинг ишлашини созлаш учун Windows’нинг махсус менеджерини очиш керак. Буни Windows + R тугмачалар бирикмаси орқали амалга оширамиз: экранга чиққан ойначага services.msc ёзувини киритиб, Enter’ни босамиз. Шунда қуйидаги (агар операцион тизимингиз эски версияси бўлса – шунга ўхшашроқ) ойна чиқади:

Менеджер тизимдаги хизматларни жадвал тарзида акс эттиради. Бу ерда ўзгартириш мумкин бўлган хизматлар рўйхатини кўриш, уларнинг қисқача тавсифи билан танишиш ва жорий ҳолатини билиш мумкин. Биз учун муҳимларидан бири – хизматларнинг қай тарзда ишга туширилишини кўрсатувчи «Тип запуска» устунчасидир. Айнан шу қисм бирор хизматнинг ёқиқ-ўчиқлигини ва тизим томонидан қайси режимда ишга туширилишини акс эттиради.

Хизматлардан бирортасининг устига сичқонча билан икки марта босиб, унинг ойначасини очамиз, шу ердан уни осонгина ўчириб қўйиш мумкин. Бунинг учун хизматнинг ишга туширилиш турини кўрсатувчи «Тип запуска» бандини босиб, «Отключена»ни танлаб, «Ок»ни боссангиз бас – у ўчирилади. Бироқ вазифалар вариантлари орасида «Вручную» белгиси ҳам бор – у мазкур хизматни фақат керак пайтдагина ёқиладиган қилиб қўяди. Яхшиси, ўзингиз ўчирмоқчи бўлган хизматларнинг барчаси учун, хавфсизлик мақсадларида, айни мана шу вариантни танланг. Шунда тизим хизмат чиндан ҳам керакли бўлган вақтдагина уни ишга туширади; бошқа пайтларда эса унинг учун ресурсларни сарфлаб ўтирмайди.

Демак, хизматларни буткул ўчирмаймиз-да, уларни қуйидаги расмда кўрсатилганидек, «Вручную» режимига ўтказиб қўямиз.

Қуйида санаб ўтиладиган хизматлар тизимнинг ишлаши учун ўта муҳим ҳисобланмайди, кўпчилик фойдаланувчилар уларсиз ҳам ишлай олишади. Шунинг учун ҳам сиз мазкур хизматларни «Вручную» режимига ўтказишингиз мумкин, фақат бирор ўзгариш киритишдан аввал албатта шу хизматнинг қисқача тавсифини ўқиб чиқинг. Бўлмаса, ўзингиз учун керакли, тизим учун муҳим бўлган бирор хизматнинг ишини тўхтатиб қўйишингиз мумкин.

Рўйхатдаги айрим хизматлар сизнинг компьютерингизда аввал-бошданоқ буткул ўчиқ ёки «Вручную» режимида бўлиши мумкин; шундай бўлса, уларга тегмай қўяқоласиз.

Эсда тутинг: хизматларни созлаш жараёнидаги ножўя ҳаракатлар тизимнинг нотўғри ишлашига олиб келиши мумкин. Созламаларга ўзгаришлар киритаётиб, сиз барча масъулиятни ўз зиммангизга оласиз.

Ўзгаришлар кучга кириши учун созлаб тугатгач, компьютерингизни ўчириб ёқишингиз керак бўлади.

Windows хизматларидан қайсиларини тўхтатиб қўйса бўлади?

Қуйида келтириладиган хизматлардан айримларининг русча номланиши турли компьютерларда салгина фарқланиши мумкин. Аммо, номи айнан тўғри келмаса, мазмунан шунга яқин бўлган хизматни ўзингиз излаб топа оласиз.

Демак, операцион тизимнинг версиясига кўра «Вручную» режимига ўтказиш мумкин бўлган хизматлар рўйхати (ўзбекча / русча / инглизча) қуйидагича:

Windows 10

  • Уланган фойдаланувчилар учун функционал имкониятлар ва телеметрия / Функциональные возможности для подключённых пользователей и телеметрия / Connected User Experiences and Telemetry
  • Диагностика сиёсати хизмати / Служба политики диагностики / Diagnostic Policy Service.
  • Диагностик кузатув хизмати / Служба диагностического отслеживания / Diagnostic Tracking Service.
  • Ўзгарган алоқаларни кузатув клиенти / Клиент отслеживания изменившихся связей / Distributed Link Tracking Client – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • dmwappushsvc.
  • Юклаб олинган хариталар диспетчери / Диспетчер скачанных карт / Downloaded Maps Manager – агар сиз «Карты» – хариталар иловасини ишлатмасангиз.
  • IP ёрдамчи хизмати / Вспомогательная служба IP / IP Helper – агар сиз IPv6-уланишдан фойдаланмасангиз.
  • Дастурлар мослиги бўйича ёрдамчи хизмати / Служба помощника по совместимости программ / Program Compatibility Assistant Service.
  • Чоп этиш диспетчери / Диспетчер печати / Print Spooler – агар сизда принтер бўлмаса.
  • Масофавий реестр / Удалённый реестр / Remote Registry – бу хизматни буткул ўчириш мумкин.
  • Тизимга иккиламчи кириш / Вторичный вход в систему / Secondary Logon.
  • Хавфсизликни таъминлаш маркази / Центр обеспечения безопасности / Security Center.
  • TCP/IP орқали NetBIOS’ни таъминлаш модули / Модуль поддержки NetBIOS через TCP/IP / TCP/IP NetBIOS Helper.
  • Сенсор клавиатура ва қўлёзмани киритиш хизмати / Служба сенсорной клавиатуры и панели рукописного ввода / Touch Keyboard and Handwriting Panel Service.
  • Windows ҳимоячиси хизмати / Служба защитника Windows / Windows Defender Service.
  • Windows хатоларини қайд этиш хизмати / Служба регистрации ошибок Windows / Windows Error Reporting Service.
  • Windows тасвирларни юклаш хизмати / Служба загрузки изображений Windows / Windows Image Acquisition, WIA – агар сизда сканер бўлмаса.
  • Windows қидирув хизмати / Поиск Windows / Windows Search – агар сиз Windows қидирув функциясидан фойдаланмасангиз.

Windows 8/8.1

  • Компьютерлар шарҳловчиси / Обозреватель компьютеров / Computer Browser – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • Диагностика сиёсати хизмати / Служба политики диагностики / Diagnostic Policy Service.
  • Ўзгарган алоқаларни кузатув клиенти / Клиент отслеживания изменившихся связей / Distributed Link Tracking Client – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • IP ёрдамчи хизмати / Вспомогательная служба IP / IP Helper – агар сиз IPv6-уланишдан фойдаланмасангиз.
  • Автоном файллар / Автономные файлы / Offline Files.
  • Дастурлар мослиги бўйича ёрдамчи хизмати / Служба помощника по совместимости программ / Program Compatibility Assistant Service.
  • Кўчма қурилмаларни ҳисоблаш хизмати / Служба перечислителя переносных устройств / Portable Device Enumerator Service.
  • Чоп этиш диспетчери / Диспетчер печати / Print Spooler – агар сизда принтер бўлмаса.
  • Масофавий реестр / Удалённый реестр / Remote Registry – бу хизматни буткул ўчириш мумкин.
  • Тизимга иккиламчи кириш / Вторичный вход в систему / Secondary Logon.
  • Хавфсизликни таъминлаш маркази / Центр обеспечения безопасности / Security Center.
  • Сервер / Сервер / Server – агар компьютер сервер сифатида ишлатилмаса.
  • TCP/IP орқали NetBIOS’ни таъминлаш модули / Модуль поддержки NetBIOS через TCP/IP / TCP/IP NetBIOS Helper.
  • Windows хатоларини қайд этиш хизмати / Служба регистрации ошибок Windows / Windows Error Reporting Service.
  • Windows тасвирларни юклаш хизмати / Служба загрузки изображений Windows / Windows Image Acquisition, WIA – агар сизда сканер бўлмаса.
  • Windows қидирув хизмати / Поиск Windows / Windows Search – агар сиз Windows қидирув функциясидан фойдаланмасангиз.

Windows 7

  • Компьютерлар шарҳловчиси / Обозреватель компьютеров / Computer Browser – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • Иш столи ойналари диспетчерининг сеанслари диспетчери / Диспетчер сеансов диспетчера окон рабочего стола / Desktop Window Manager Session Manager – агар сиз Aero расмийлаштириш мавзусини ишлатмайдиган бўлсангиз.
  • Диагностика сиёсати хизмати / Служба политики диагностики / Diagnostic Policy Service.
  • Ўзгарган алоқаларни кузатув клиенти / Клиент отслеживания изменившихся связей / Distributed Link Tracking Client – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • IP ёрдамчи хизмати / Вспомогательная служба IP / IP Helper – агар сиз IPv6-уланишдан фойдаланмасангиз.
  • Автоном файллар / Автономные файлы / Offline Files.
  • Кўчма қурилмаларни ҳисоблаш хизмати / Служба перечислителя переносных устройств / Portable Device Enumerator Service.
  • Чоп этиш диспетчери / Диспетчер печати / Print Spooler – агар сизда принтер бўлмаса.
  • Ҳимояланган сақлагич / Защищённое хранилище / Protected Storage.
  • Масофавий реестр / Удалённый реестр / Remote Registry – бу хизматни буткул ўчириш мумкин.
  • Тизимга иккиламчи кириш / Вторичный вход в систему / Secondary Logon.
  • Хавфсизликни таъминлаш маркази / Центр обеспечения безопасности / Security Center.
  • Сервер / Сервер / Server – агар компьютер сервер сифатида ишлатилмаса.
  • Планшетли компьютер киритиш хизмати / Служба ввода планшетного ПК / Tablet PC Input Service.
  • TCP/IP орқали NetBIOS’ни таъминлаш модули / Модуль поддержки NetBIOS через TCP/IP / TCP/IP NetBIOS Helper.
  • Мавзулар / Темы / Themes – агар сиз Windows классик мавзусини ишлатадиган бўлсангиз.
  • Windows хатоларини қайд этиш хизмати / Служба регистрации ошибок Windows / Windows Error Reporting Service.
  • Windows Media Center хизматини ишга тушириш модули / Модуль запуска службы Windows Media Center / Windows Media Center Service Launcher.
  • Windows қидирув хизмати / Поиск Windows / Windows Search – агар сиз Windows қидирув функциясидан фойдаланмасангиз.

Windows Vista

  • Компьютерлар шарҳловчиси / Обозреватель компьютеров / Computer Browser – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • Иш столи ойналари диспетчерининг сеанслари диспетчери / Диспетчер сеансов диспетчера окон рабочего стола / Desktop Window Manager Session Manager – агар сиз Aero расмийлаштириш мавзусини ишлатмайдиган бўлсангиз.
  • Диагностика сиёсати хизмати / Служба политики диагностики / Diagnostic Policy Service.
  • Ўзгарган алоқаларни кузатув клиенти / Клиент отслеживания изменившихся связей / Distributed Link Tracking Client – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • Индекслаш хизмати / Служба индексирования / Indexing Service – агар сиз Windows қидирув функциясидан фойдаланмасангиз.
  • Автоном файллар / Автономные файлы / Offline Files.
  • Кўчма қурилмаларни ҳисоблаш хизмати / Служба перечислителя переносных устройств / Portable Device Enumerator Service.
  • Чоп этиш диспетчери / Диспетчер печати / Print Spooler – агар сизда принтер бўлмаса.
  • ReadyBoost.
  • Масофавий реестр / Удалённый реестр / Remote Registry – бу хизматни буткул ўчириш мумкин.
  • Тизимга иккиламчи кириш / Вторичный вход в систему / Secondary Logon.
  • Хавфсизликни таъминлаш маркази / Центр обеспечения безопасности / Security Center.
  • Сервер / Сервер / Server – агар компьютер сервер сифатида ишлатилмаса.
  • Тизимни қайта тиклаш хизмати / Служба восстановления системы / System Restore.
  • Планшетли компьютер киритиш хизмати / Служба ввода планшетного ПК / Tablet PC Input Service.
  • TCP/IP орқали NetBIOS’ни таъминлаш модули / Модуль поддержки NetBIOS через TCP/IP / TCP/IP NetBIOS Helper.
  • Мавзулар / Темы / Themes – агар сиз Windows классик мавзусини ишлатадиган бўлсангиз.
  • Windows хатоларини қайд этиш хизмати / Служба регистрации ошибок Windows / Windows Error Reporting Service.
  • Windows Media Center хизматини ишга тушириш модули / Модуль запуска службы Windows Media Center / Windows Media Center Service Launcher.
  • Windows қидирув хизмати / Поиск Windows / Windows Search – агар сиз Windows қидирув функциясидан фойдаланмасангиз.

Windows XP

  • Огоҳлантирувчи / Оповещатель / Alerter.
  • Компьютерлар шарҳловчиси / Обозреватель компьютеров / Computer Browser – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • Ўзгарган алоқаларни кузатув клиенти / Клиент отслеживания изменившихся связей / Distributed Link Tracking Client – агар компьютер бирорта тармоққа уланмаган бўлса.
  • Индекслаш хизмати / Служба индексирования / Indexing Service – агар сиз Windows қидирув функциясидан фойдаланмасангиз.
  • Интернет брандмауэри (ICF) / Интернетга умумий рухсат (ICS) / Брандмауэр интернета (ICF) / Общий доступ к интернету (ICS) / Internet Connection Firewall / Internet Connection Sharing.
  • Хабарлар хизмати / Служба сообщений / Messenger.
  • Масофавий реестр / Удалённый реестр / Remote Registry – бу хизматни буткул ўчириш мумкин.
  • Тизимга иккиламчи кириш / Вторичный вход в систему / Secondary Logon.
  • Сервер / Сервер / Server – агар компьютер сервер сифатида ишлатилмаса.
  • Тизимни қайта тиклаш хизмати / Служба восстановления системы / System Restore.
  • TCP/IP орқали NetBIOS’ни таъминлаш модули / Модуль поддержки NetBIOS через TCP/IP / TCP/IP NetBIOS Helper.
  • Узлуксиз қувватлантириш манбаи / Источник бесперебойного питания / Uninterruptible Power Supply.
  • Юклаш диспетчери / Диспетчер отгрузки / Upload Manager.
  • Симсиз созлаш / Беспроводная настройка / Wireless Zero Configuration.

Ҳар эҳтимолга қарши, айнан қайси хизматларни ўчирганингизни ва уларнинг аввалги ҳолатини бирор жойда қайд этиб қўйсангиз ҳам зарар қилмайди – зарур пайти яна аввалги ҳолига қайтариб чиқишингиз мумкин бўлади.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!