Корейслар жаҳонда илк бор рангли уч ўлчамли голограммани намойиш этди

Корейслар жаҳонда илк бор рангли уч ўлчамли голограммани намойиш этди

Телекоммуникация ва электроника соҳасида изланиш олиб борувчи корейс олимлари дунёда биринчи бўлиб уч ўлчамли рангли тасвир проекцияси яратилганини маълум қилди.

Олимлар тадқиқот натижасини видеода намойиш этди. Энг биринчи бўлиб Рубик кубигининг уч ўлчамли голографик тасвири қурилди.

Объектга 20 градусгача диапазонда турли тарафдан қараб кўрса бўлади. габарит корпусига ўрнатилган лазерлар тизими тасвирни трансляция қилиб беради.

Ҳозиргача мавжуд технологиялар ясси экранда стереоэффект ҳосил қилиш имконини берар эди. Янги уч ўлчамли голограмма ихтирочилари (улар орасида LG Display ва Yunam Optics мутахассислари бор) Holo TV тижорий версияси устида ишлашга ваъда беришди. Бешинчи авлод мобиль тармоғи вужудга келиши билан ушбу янги технологияга талаб ошишига ихтирочилар ишонч билдирмоқда.