Кучук-дрон япон шаҳрининг расмий рамзига айланди

  •   DiMaX
  •  724
  •  22.02.2017 16:40

Кучук-дрон япон шаҳрининг расмий рамзига айланди

Япониянинг Хонсю оролидаги Нара префектурасининг Китакацураги уездида Одзи деган кичкина шаҳарча жойлашган. Унинг умумий майдони атиги 7 квадрат километрни, аҳолиси эса тахминан 23 минг кишини ташкил этади.

Маҳаллий аҳоли рамзларни қадрлашади ва анъаналарни ҳурмат қилишади. Ҳаммадан ҳам, 7-асрда маҳаллий буддавийлар ибодатхонасига асос солган шаҳзода Сётоку ҳамда унинг доимий ҳамроҳи – Юкимару лақабли кучукни эъзозлашади. Юкимаруга атаб ҳатто махсус меҳроб ҳам бунёд этилган; истаган киши бу ерга келиб, унга ҳурматини бажо келтириши ёки ўзи ва оиласи учун омад тилаши мумкин.

 

Айнан шу боис маҳаллий ҳокимият Одзи шаҳарчаси учун рамзий “тумор” сифатида итни танлаган. Бунинг учун рассомлар бежирим оқ ит макетини тайёрлашди, у ташқи кўринишидан Япониядаги акита-ину ит зотига ўхшаб кетади. Макетга эса радиода бошқарилувчи квадрокоптер – дрон жойлаштиришди. Шу тариқа, шаҳарнинг расмий рамзи яратилди ва энди у маҳаллий болажонларга ва хорижий сайёҳларга қувонч бағишлаб, диққатга сазовор обидалар узра учиб юрибди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!