LeEco 2016 йилда 20 млн дона смартфон сотди

LeEco 2016 йилда 20 млн дона смартфон сотди

Хитойнинг турли техника маҳсулотларини ишлаб чиқарадиган LeEco компанияси 2016 йилда 20 миллион дона смартфон сотишга муваффақ бўлди, деб хабар бермоқда IXBT сайти. Бренд 2017 йилда ушбу сегментда янада юқори натижалар қайд қилишни мақсад қилган.

LeEco 2016 йилда Россияда ўзининг биринчи фирма дўконини очди, бошқа мамлакатларда савдо кўламини оширди, 2017 йилда эса у АҚШ смартфон бозорига кири бориб, янада жонлироқ фаолият олиб боришни режалаштирган.

Компания 2016 йилда бир нечта ўрта сегментга мансуб смартфонлар, шунингдек, юқори ишлаш самарадорлигига эга LeEco Le Pro 3 флагманини тақдим қилди.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!